Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№5, 28.01.2016

Огоҳлик

ОТАНГИЗГА РАҲМАТ, АНДИЖОНЛИК ЎСМИРЛАР!

ёки ўзгаларни хавф-хатардан ҳоли этганнинг юзи ёруғ бўлади

Азал-азалдан ота-боболаримиз дуога қўл очганларида, аввало, юртга тинчлик тилаганлар. Сир эмаски, дунёда содир бўлаётган геополитик жараён, терроризм ва диний экстремизм хуружлари кўпчиликни хавотирга солиб қўймоқда. Шукрки, мамлакатимизда осойишталик, ҳар куни тўй-ҳашам. Одилона сиёсат, амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самараси ўлароқ қонун устуворлиги таъминланмоқда.

Ватан тинчлиги йўлида қайғурадиган ҳамюртларимиз борки, доим таҳсинга лойиқ. Дилни хира қилувчи 2005 йилнинг май воқеалари, террорчилар олиб борган қўпорувчилик оқибатида айрим жойларда қурол, ўқ-дори қолдиқлари қолиб кетган. Ўзбекистон телерадиоканаллари орқали аҳоли орасида ноқонуний сақланаётган ёхуд топиб олинган ўқотар қурол ва ўқдориларни Ички ишлар вазирлиги идораларига ўз ихтиёри билан топшириш лозимлиги ҳақида ҳавола этилаётган видеолавҳалардан ҳам юртдошларимиз тўғри хулоса чиқармоқдалар.

Андижонлик Омаджон Муҳаммаджонов, Назиржон Алижонов, Исломжон Икромовларнинг ота-онаси ва устозларига минг раҳмат. 2015 йилнинг 21 декабрь куни Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси идорасига кириб келган 14 ёшли бу уч ўғлонни кўрган ходимлар аввалига "болакайлар номаъқул иш қилиб қўйганмикин?" деган хаёлга бордилар. Улар спорт машғулотларидан қайтаётганда канал атрофидан бир дона "Макаров" русумидаги ўқотар қурол ва унинг 5 та патронини топиб олганликларини, телевизорда қурол топиб олганда уни ички ишлар ходимларига топшириш лозимлиги кўрсатилганини айтдилар. Хушёр ўсмирларга катта миннатдорлик билдирилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи, 1956 йилда туғилган Шокир Эгамбердиев ҳамқишлоғи, 1977 йилда туғилган Дилшод Холматов ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаб келаётганларида оммавий ахборот воситаларидаги лавҳаларни кўргач, ўз ихтиёрлари билан милиция ходимларига топширдилар. Дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан хабардор ҳар қандай инсон отилган бир дона ўқ қандай оқибатларга олиб келишини яхши тушунади.

Қонунларни назар-писанд қилмай ўзбошимчалик билан қуролларни яширинча сақлаб, улардан фойдаланиб келаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси (қурол ва ўқ-дориларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш)га биноан жазога тортиладилар. Бунга панжа орасидан қараган фуқаролардан бири - Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Шермуҳаммад Тошевдир. Ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари томонидан аниқланишича, совуқ ниятли бу шахс ўзига тегишли бўлган "Калашников" автомати ва унинг 2 дона ўқдони, 43 дона патронлари, ов қуроли ва унинг 29 дона ўқларини яширинча сақлаб келган. Жиноят Кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Шермуҳаммад қайси ғараз ниятда уларни сақлаганини энди суд олдида бошини эгиб жавоб беради. Ёш умри темир панжара ортида кун санаш билан ўтиши аниқ. Агар қонунларимизга итоаткорона ёндашиб, ўз ихтиёри билан давлат ҳуқуқ-тартибот идораларига топширганда эди, шу ташвишлар бўлмас, аксинча, худди андижонлик ўсмирлар каби ўзлари ва ота-оналарига раҳмат олишар эди. Халқимиз қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам очилади, деб бежиз айтмаган.

Асил РАСУЛОВ.

"Андижоннома" газетасининг 7- сонидан олинди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди