Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№7, 11.02.2016

Ифтихор

МИЛЛИЙ ҒУРУР - МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Маълумки, халқимиз ўзининг бой маданий мероси, тафаккур хазинаси, юксак маънавияти билан дунёни ҳайратга солиб келган. Айрим даврларда миллатимизга саводсиз, қолоқ деган нотўғри тамғалар босилди. Бироқ ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, асл ҳақиқат қандай эканини дунё аҳли яхши билади. Ахир улуғ аждодларимиз Фаробий, Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Навоий, Бобур каби алломаларимизнинг жаҳон илм-фани, маданияти равнақига қўшган улкан ҳиссаларини ҳеч ким инкор қила олмайди.

Ҳар бир миллат, ҳар бир давлат тараққиёт жараёнида ҳамиша маънавиятга эҳтиёж сезиб келган. Бу тарихий ва ҳаётий заруратдир. Юксак маънавиятли халқи бўлган мамлакатгина юксак даражада ривожланади, ҳар жиҳатдан қудратли бўлади. Қолаверса, бундай давлат ўз халқининг ўлмас қадрият ва урф-одатларини қадрлайди, қаддини тик тутади, ўтмиши билан фахрланади, келажакка ишонч билан боқади.

Минг шукрлар бўлсинки, халқимизнинг маънавий дунёси кенг, қадим ва бой тарихимизга дунёдаги жуда кўп халқлар ҳавас билан қарайдилар. Севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг

Ўзбегим деб кенг жаҳонга

Не учун мадҳ этмайин!

Ўзлигим билмоққа даврим

Берди имкон ўзбегим!

деган сатрлари ҳам ҳар биримизнинг қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини солади. Чунки миллий ғурур - миллат кўзгусидир.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда маънавият масалаларига алоҳида эътибор берилаётганлиги фуқароларимиз, айниқса, ёш авлод ўртасида юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, ёшларни Ватанга садоқат, тарихимизга, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур ғояларининг мустаҳкам жой эгаллашида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тарихан қисқа давр ичида юртимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгарди, халқимизнинг турмуш фаровонлиги, маънавияти, маданий савияси юксалди. Сир эмаски, ўзликни таниш Ватанни танишдан, ҳурликни англашдан бошланади. Эркин одамнинг фикри булоқ сувидек тиниқ бўлади. Маънавиятимизни тиклаш ва ривожлантиришда миллий тил, миллий онг, миллий ғурур, ўз-ўзини англаш катта ўрин тутади. Шарқ файласуфларидан бири "Комил инсон ҳар бир одамнинг комил бўлиши учун қайғуради" деб ёзган эди. Демак, юрт равнақига бефарқ қарамайдиган ҳар бир фуқаро ҳам ўзини, ҳам ўзгаларни комилликка элтувчи эзгу ва хайрли ишларни амалга ошириб яшаши лозим.

Рўзихон ИМИНОВА,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди