Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№7, 11.02.2016

Огоҳлик

АСР ВАБОСИГА ҚАРШИ КУРАШАЙЛИК

Кейинги вақтларда гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммолар бутун дунёни ларзага солмоқда. Аср вабосига қарши жаҳон жамоатчилигининг кескин курашига қарамай, заҳри қотилга ошно бўлиб қолаётганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бунинг сабаби нимада? Инсоният ўзини ҳалокат ёқасига етакловчи оғуга нега бунчалар ружу қўймоқда? Айтиш мумкинки, айрим иродаси суст кишилардаги кайфу сафога, оний лаззатланишга бўлган қизиқиш аввалига бир мартагина мазасини тотишдан бошланиб, кейинчалик батамом бу бало таъсирига тушиб қолишларига сабаб бўлади. Баъзилар бир-икки татиб, кейин тўхтатаман дейишади, бироқ унинг тузоғига илинганини кеч тушунадилар. Натижада, яқинларидан, бор-будидан ажрайдилар. Аксариятлари "дори"ни сотиб олишга маблағ тополмай ёки заҳри қотил таъсирида жиноят кўчасига кириб кетадилар.

Бу иллат кўпайишининг яна бир жирканч жиҳати, наркотик моддалар билан савдо-сотиқ тез ва мўмай даромад топиш манбаларидан бири эканлигидир.

Гиёҳвандлик кишини ҳам жисмонан, ҳам руҳан мажруҳ этади. Бу бало, иллат таъсирига тушмаслик, тузоғига илинмаслик инсоннинг ўз қўлида. Ҳар бир фуқаро, айниқса, кенг жамоатчилик бу масалада ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиши лозим.

Илёсбек АРЗИЕВ,

Андижон темир йўл бекатидаги тармоқ

ИИБ ВЕЎН ва ХПГ инспектори, капитан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди