№8, 18.02.2016 ОИЛАВИЙ СПОРТ МУСОБАҚАСИ
Андижон шаҳридаги 35- давлат ихтисослаштирилган мактабида "Соғлом она ва бола" йилига бағишланиб, "Соғлом оила" шиори остида ўтказилаётган республика оилавий спорт мусобақаларининг Андижон шаҳар тармоқ босқичи ўтказилди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан аҳоли, аёллар ва болалар ўртасида, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, оилаларнинг спорт билан шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантириш орқали саломатликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақаларда Андижон шаҳридаги таълим ва маданият муассасалари, академик лицей ҳамда коллежларнинг 40 нафар вакили ўз оилавий жамоалари билан иштирок этдилар.
"Чаққонлик ва мерганлик эстафетаси", "Сакрашни бошлаймиз", "Бир жамоа эстафетаси", "Арқон тортиш" каби қатор шартлар асосида қизиқарли ўтган мусобақа якунида ғолиб жамоалар аниқланиб, уларга уюшманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Биринчи ўринга сазовор бўлган оилавий жамоа мусобақанинг шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Насибахон ТЎРАҚУЛОВА.
|