№8, 18.02.2016 ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ
Эй, қалби қайноғим, улуғ масканим
ТИЛАК
Озод юртимизнинг гул-чечаклари,
Сизсиз - орзуларнинг келинчаклари.
Ўзбегимнинг гўзал, иффатли қизи,
Ҳавасга айланар ҳар босган изи.
Момоларин руҳи қўллагай йўлда,
Илм машъаласи унинг қўлида.
Тенгдошим, дугонам, синглим, опамдир,
Сабри тоғларга тенг мунис онамдир.
Ўзбегим ғурури, ифтихорисиз,
Йигитнинг қалбида номус, орисиз.
Миллат давомчиси - шундай эркамсиз,
Эркнинг бағридаги бахти бекамсиз.
Дилфуза АБДУЛҲАМИДОВА,
Андижон педагогика коллежи ўқувчиси.
ТОЛЕИМ
Мусаффо осмонга боқиб тураман,
Нигоҳим қуёшни тортқилар шартта.
Тангрининг "бўл" деган иноятидан,
Менинг бахтли тонгим бошланар аста.
Менинг гўзал умрим ҳа, бугунги кун,
Мана шу дақиқа мазмунли оним.
Дунё шодликлари бир ёнда қолар,
Қушлар толеъимни куйлайди ёниб.
Мен учун бахт эрур бутун бир олам,
Йиқилсам, замин бор юзим босгани.
Менга иқбол бердинг иссиқ бағрингда,
Эй, қалби қайноғим, улуғ масканим.
Моҳимбегим ҲАЙДАРОВА,
Балиқчи тумани.
СЕНСИЗЛИККА КЎНМОҚДАМАН
Ўн саккиз минг олам аро,
Порлаган юлдузим танҳо,
Юракда оловсан, аммо,
Сенга боқиб сўнмоқдаман.
Олисдасан етмас қўлим,
Очилмасдан сўлди гулим,
Сени излаб ғариб кўнглим,
Пичоқ билан йўнмоқдаман.
Келармисан йўқлаб, бир бор,
Юрак йиғлаб бўлди-ку зор,
Дунё энди кўринар тор,
Сенсизликка кўнмоқдаман.
Пўлатжон АБДУРАИМОВ,
АндМИ қошидаги Бўстон
академик лицей ўқувчиси.
ОНАЖОН
Сизни яратганда зукко табиат,
Тоғлардан бардошни олган бегумон.
Ё чексиз самодан меҳр-муҳаббат,
Қуёшдан тафтингиз олган, онажон.
Тунлари бедорсиз юлдузлар гувоҳ,
Субҳидам меҳнатдан тинмайсиз бир он.
Бунчалар жонсарак яратдинг, Аллоҳ?
Ёлғиз юрагимни тинч қўймас ҳижрон.
Ғўрлик қилиб баъзан дилинг оғритдим,
Энди қандай кўнглинг олай, онажон?
Чин дилдан ушбу кун шеъримни битдим,
Бахтимга бор бўлгин, бўлгин соғ-омон!
Гўзал ҒАНИЕВА,
Андижон машинасозлик
институти талабаси.
ОТАМГА ХАТ
Чарчаб кетдим, бари баридан,
Тошдек қотган изга ўхшадим.
Йиғлоқи ва инжиқлик билан,
Тентак, нодон қизга ўхшадим.
Мен зерикиб кетдим охири,
Соғинчларим тутади мотам,
Сизни узоқ соғинавериб,
Киприкларим тўкилди, отам.
Ҳеч ярашмай қўйди йиғлашим,
Тентирайди бўғзимда нолам.
Тунлар тинмай ёзарман, дея
Мижжа қоқмай чиқади қалам.
Ота, Сизга оташин салом,
Мендан эса олманг хавотир.
Қишлоқдаги юмушлар дея,
Менга шеърлар ёзмаслик оғир.
Олтиной ТОШПЎЛАТОВА,
Избоскан тумани.ОНАМ
Онажон, бўлинг доим соғ-омон,
Уйимизни тўлдириб туринг.
Сизга бўлай муносиб ўғлон,
Меҳри тенгсиз, эркалаб туринг.
Оиламиз мустаҳкам сиз-ла,
Ҳар фарзанднинг бошин силаган.
Бетакрорим, азиз волидам,
Дуо қилиб бахтлар тилаган.
Меҳрингиз тафти малҳам,
Сиздан илҳом оларман.
Не бўлса ҳам ҳар қачон,
Сизла бирга қоларман.
Хабибулло РАИМЖОНОВ,
Андижон политехника
коллежи ўқувчиси.
ЁШЛИК
Ёшлик, бир ғунчасан, нозик, бокира,
Чақмоқдай шиддаткор, қудратли тўлқин.
Тимсолинг довулдан қолишмас сира,
Фазога чўзсанг ҳам етгудай қўлинг.
Ғайратинг жўшқиндир, сенда иқтидор,
Сенга ҳар дам элнинг ихлоси баланд.
Мақсадларни забт эт, сенда ихтиёр,
Сенинг юрагингда жўш урар талант.
Сенга юкингайдир ота-оналар,
Мустаҳкам Ватанда бунёдкор авлод.
Сенинг сафларингдан чиқар донолар,
Сенсан эртамизни қилгувчи обод.
Ҳар лаҳза ғанимат, қадрли ҳар дам,
Илму фан чўққисин эгалла, забт эт.
Олға интил бўлиб сен бардам,
Ижод қил, излангин, муродингга ет.
Нигора УСМОНОВА,
Жалақудуқ тумани.
ОНА
Кечалари учиб юрган юлдуздан,
Сўрайман "Ҳаётда меҳридарё ким?"
У эса жавобин излаб кундуздан,
Уйдаги онамга имо қилар жим.
...Унинг кўзларига боқиб турган чоғ,
Кўраман, юлдузлар аста юмалар.
Ширин сўзларидан эриб кетар тоғ,
Қуёш ул томонга секин думалар.
Алласин тинглаган хокисор булбул,
Ўз хонишидан қилади алам.
Унинг кулгусидан жонланади гул,
Келақол, қучоғим сенга, дер, болам.
Мадинабону АСЛИДДИНОВА,
Балиқчи индустриал-
педагогика коллежи ўқувчиси.
СЕНСИЗ
Қоронғу кечаларда келмайди уйқу, сенсиз,
Ёққанда шамни ул ҳам сочмайди ёғду сенсиз.
Кулмайди боғда ғунча, гуллар ифор таратмас,
Акс этган лола бағрин доғида қайғу сенсиз.
Айтмас қўшиқ шалола, очмайди кўз булоқлар,
Илҳом париси қўлга тутмайди чолғу сенсиз.
Сенинг ишқингда жонон, паришондир хаёлим,
Шу боис лабларимга қўнмайди кулгу сенсиз.
Васлингни қилсам орзу, қилма ҳавола ҳажринг,
Ҳижрон азоби менга наҳотки мангу сенсиз.
Ҳаётда ҳар кишининг жуфти ҳалоли бўлгай,
Дил дафтарида Толиб бўлмайди мавзу сенсиз.
Толибжон ЮСУФЖОНОВ.
ХОТИРА (МАРСИЯ)
Бу дунёда бир туғилиш, бир ўлмоқлик бор экан,
Фарзандинг олдин кетса, қалбга санчилар тикан.
"Вой болам" деб армон тиғлаб, она ўзидан кетди,
Синглисининг ортидан опа махшарга етди.
Икки ғунчам - икки қиз ташлаб кетди мангуга,
Она бағрини эзди айланди безабунга.
Полапондан айрилган қушлар ноласи тутди,
Синглисининг ортидан опа махшарга етди.
Тонгда чиқса гар қуёш, олам нурга тўлар-ку,
Паришонман тунлари кўзга келмайди уйқу,
Кутиб онасин гўдак, кўзларин уйқу элтди.
Синглисининг ортидан опа махшарга етди.
Парвардигор, бизларга беряпсан оғир синов,
Бундай айрилиқларни кўрмасин биздек биров.
Ҳар куни бўзлаб она доди фалакка етди,
Синглисининг ортидан опа махшарга етди.
Баҳодир МУҲАММАД,
"Ёғду" адабий тўгарагининг аъзоси,
Андижон тумани.
ҲОЛИНГ КЎРАЙ...
Мароқ билан йиртдингми, ёр, хатларимни,
Куймайсанми, кўриб менинг дардларимни,
Хатто писанд қилмасдингку шартларимни,
Куйдиргувчим, куйганингда дардинг кўрай.
Ёнимдан боқмасдан ўтиб кетмагин,
Зинҳор ўзгага севгинг изҳор этмагин,
Чин меҳримни ўзинг, увол этмагин,
Суйдиргувчим, суйганингда ҳолинг кўрай.
Ҳайрон боқма, бундай юриш-туришимга,
Ҳайрон боқма, бепарводай кулишимга,
Ўз ҳиссанг қўш ишқдан бино қуришимга,
Севгилимсан, севганингда ҳолинг кўрай.
Моҳларой ЭРГАШЕВА,
Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-
иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.
ОҒУГА ҚУЛ БЎЛМА!
Гул ёшлик чоғини айлабон барбод,
Оғуга қул бўлган юраксиз одам.
Қалби жим, дардига етмайди сабот,
Ёнига чорлайди ўша шум қадам.
Қаршисида икки ўзи танлар йўл,
Бири юксакларга элтишга тайёр.
Яна бири айёр, осон тутиб қўл,
Зумда оғуларга этиб қўяр ёр.
Гул ёшлик чоғингни айлама барбод,
Сен эзгу ишларнинг яратувчиси.
Сенга ахир пешвоз чиқар нур - ҳаёт,
Кўнглинг яхшиликнинг таратувчиси.
Умринисо ҲАБИБОВА,
Марҳамат тумани.
ОППОҚ ҚОР,ЁҒАҚОЛ
Юрагим хапқирар ҳар сонияда,
Янги орзуларга бўлдим умидвор.
Тилакларим айтдим қишнинг тунида,
Юзларимни силар ёққан лайлакқор.
Ҳаммани куттирган, қалам туттирган,
Оппоқ қор, ёғақол жуда орзиқдик.
Тонгларни тунларга улашиб аста,
Сенинг пок бағрингда дардни унутдик.
Ўринхон АЛЪОҲУНОВА.
ОТАМГА БАҒИШЛОВ
Бу дунёда айтар тилагим,
Йиғлатсанг ҳам гарчи юрагим,
Ёлғиз фақат удир керагим,
Сен отамни ранжитма, ҳаёт.
Барчасига қилгум қаноат,
Орзуимга у бўлар қанот,
Мен сўрайман Худодан нажот,
Сен отамниранжитма, ҳаёт.
Отам борки, бахтлиман доим,
Умрин узоқ қилгин, илойим,
Бу дунёда ёлғиз паноҳим,
Сен отамни ранжитма, ҳаёт.
Жавоҳир ТЎХТАБОЕВ,
Андижон шаҳридаги
43- умумтаълим мактаби ўқувчиси.
ҚИЗ СЕВГИСИ
Мен суйган ёр суйганимни билмади-я,
Кутсам ҳамки зор интизор келмади-я.
Муҳаббатим изҳор қилсам аста кулиб,
Чин севгимни назарига илмади-я.
Интизор кўзларим қароғида у,
Томчи кўз ёшимнинг мунчоғида у.
Юрагимнинг ардоғида яшар доим,
Қалбимнинг ўчмас чироғидир у.
Уни доим севишимни билмас, майли,
Соғинчларда ёнишимни сезмас, майли.
Бу ҳаётда севилиш бахт, севиш бахтдир,
Ўз Мажнунин кутган менман - ўша Лайли.
Наргиза МУҲАММАДСОДИҚОВА.
|