Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№11, 10.03.2016

АЁЛЛАРГА ЭІТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами вилоятимизда ҳар йилгидан ўзгача тарзда нишонланди. Байрам муносабати билан З. М. Бобур номидаги вилоят театрида ўтказилган тантанали тадбирда вилоятимиз равнақига ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ҳисса қўшган фахрий онахонлар, меҳнат илғорлари, илм-фан фидойилари, иқтидорли талаба қизлар, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган фаоллар иштирок этдилар.

Байрам тадбирини вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова очди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўз олиб, байрам қатнашчилари ва вилоятимизнинг барча хотин-қизларини муборакбод этди. Вилоят ҳокими ўз табригида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, айни кунда фаоллик кўрсатаётган аёллар, истеъдодли ёшларни алоҳида эътироф этди.

Бир гуруҳ илғор хотин-қизларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Оналаримиз, опа-сингилларимиз шаънига бир олам қувонч, чексиз фахр-ифтихор мадҳлари, табриклар айтилди. Куй-қўшиқларга тўла байрам шодиёналари "Тошкент" ресторанида бир пиёла чой устида давом этди. Унда вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросидаги қўшиқлар, жозибали рақслар байрам шодиёнасига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди