Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 17.03.2016

Ифор тўлди димоқларимга

Мен сени жуда ҳам соғинган эдим,

Пешвоз чиққим келиб офтобга шодон.

Қачон қушлар куйин бошлайди, дедим,

Ариқларда сувлар мавж урар қачон?!

Майсалар ўтганди кўз олдимдан кўп,

Бойчечак юзига интизор эдим.

Тоғлардай юксалди ҳис-туйғулар хўп,

Ёрқин уфқларга термулардим жим.

Мана, сен ниҳоят келдинг, баҳорим,

Гулларни тўлдириб қучоқларимга.

Қуёшдан мунаввар бўлди наҳорим,

Ифор тўлди бу кун димоқларимга.

Энди бу ўлкадан кетмай қўяқол,

Сенга ёзиб берай янги шеъримни.

Уларга ўзинг бўл ташбеҳу тимсол,

Мангу сурурларга дўст қил дилимни!

Икромжон АСЛИЙ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди