Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№12, 17.03.2016

Тадбиркор аёлларимиз

САРА УРУҒ - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ,

-ДЕЙДИ ТАДБИРКОР, ЎзЛиДеп ФАОЛЛАРИДАН БИРИ ОЛТИНОЙ БЎРОНОВА.

Тажрибали деҳқонлар сара уруғ мўл ҳосил гарови эканлигини яхши билишади. Шу боис ҳам улар ерга синовдан ўтган, сара уруғ қадашга алоҳида эътибор қаратадилар.

Пахтаобод тумани Маданият қишлоғи Саноат маҳалласида яшовчи Одилжон Акбаров ва Музаффар Маллабоевга пиёз уруғи керак бўлиб, туманнинг Уйғур қишлоғида жойлашган уруғчилик дўконига мурожаат қилишди. Бир неча йилдан буён деҳқонларга сабзавот, полиз ва мева уруғлари етказиб бериш борасида самарали иш олиб бораётган Олтиной Бўронова уларга пиёзнинг сара уруғидан топиб берди. Ўша йили деҳқонлар пиёздан 80-90 центнердан ҳосил кўтариб, яхшигина даромад олишди. Нафақат Пахтаобод тумани, балки қўшни туманлардан мурожаат қилган кўплаб мижозлар марказ етказиб бераётган уруғларнинг юқори ҳосилдор эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Шу тариқа Олтиной раҳбарлигидаги марказ хизматидан фойдаланувчилар сафи йилдан-йилга ортиб борди.

2006 йилда Олтиной фарзандлари Элёрбек, Азизбек ва Ойдинойни ёнига олиб, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб берувчи "Маслаҳат маркази" деб номланган шоҳобча ташкил этди. Наманган ва Тошкент вилоятларидаги ана шу фаолият билан шуғулланувчи корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Айниқса, Япония давлати билан ҳамкорлик қилувчи "Саката" қўшма корхонаси кўмаги билан синовдан ўтган 30 дан ортиқ турдаги сабзавот, полиз, мева уруғларини мижозларга етказиб берди. Иш кўлами кенгайиб кетди. Соҳани яхши биладиган олим-агроном Козимжон Ҳайитбоев ташкилий ишларга бош-қош бўлди.

Маданият қишлоғидан бошланган тажриба бошқа ҳудудларга ҳам ёйилди. Марказ жамоаси 12 та бригада тузди. Ҳар бирида 3 тадан мутахассис бўлиб, деҳқонларга сара уруғлар етказиш, ўсимликларга кимёвий ишлов беришда деҳқонларга яқиндан ёрдам кўрсатилди. Хориждан келтирилган уруғларнинг иккинчи авлоди яхши самара берар экан. Пахтакор қишлоғининг Қайир маҳалласида Алишер Деҳқонов 1,5 гектар ерга пиёз экди. Анчагина майдонга маккажўхори уруғини қадади. Пиёздан гектаридан 90 центнер, маккажўхоридан 120 центнер ҳосил олинди. Марказ билан ҳамкорлик қилаётган деҳқонлар юқори самарадорликка эришаётганликлари амалда ўз исботини топди.

Бунда елиб-югуриб меҳнат қилаётган марказнинг Назиржон Зокиров, Орифжон Фозилов, Дилмурод Тўлаков сингари малакали мутахассисларнинг хизматлари салмоқлидир.

Туманнинг Иттифоқ қишлоғида яшовчи Шуҳратбек Ўтбосаровнинг 4 сотих майдонда иссиқхонаси бор. Помидор, бодринг, турли кўкатлар ҳамда лимон етиштиради. Кўчатлар баравж ривожланаётганида баргларида оқ таначалар пайдо бўлганида, у марказга маслаҳат сўраб келди. Марказнинг малакали мутахассислари кўмаги билан ўсимликларга кимёвий ишлов берилиб, муаммо бартараф этилди.

Бугунги кунга келиб, ўсимликларнинг турли касалликларининг олдини оувчи ва бартараф этувчи 10 дан ортиқ воситалар томорқа эгаларига етказиб берилмоқда, уларнинг аксариятига кимёвий ишлов беришда амалий ёрдам берилмоқда.

Шундай қилиб, ўн йил аввал бошланган ҳаракат бугун кенг қулоч ёйди. Албатта, асосий эътибор хонадон томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун сара уруғ, кимёвий воситалар таъминотига қаратилмоқда. Бундан ташқари, марказ ташаббуси билан ўтказилаётган қатор семинарлар, маслаҳат суҳбатлари ўз томорқаларида деҳқончилик қилаётган миришкорларнинг мазкур йўналишдаги маакаларини юксалтиришга яқиндан ёрдам бермоқда.

Ҳа, бугун Уйғур қишлоғининг Пайноб маҳалласида яшовчи, тиниб-тинчимас тадбиркор, Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолларидан бири Олтиной Бўроновани кўпчилик яхши танийди, ҳурмат қилади. Чунки у ўз фаолиятида ўзгаларга ёрдам кўрсатиш, ўзи шуғулланаётган соҳани янада ривожлантиришдек эзгу ишларни биринчи ўринга қўяди. Ўзгаларга яхшилик қилишни ҳаётининг мазмунига айлантирган. Ҳаётдаги ана шу ақида уни ҳамиша шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Суратда: О.Бўронова.

Маҳбубахон ИСРОИЛОВА,

ЎзЛиДеп фаоли.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди