Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№12, 17.03.2016

Қатра

ДАРДЛАРГА МАЛҲАМ КЎКЛАМ

- Бувижон, қаранг, ўрик гуллабди, - набирасининг шодон қичқириғидан уйғонган Саломат бувининг юзига қизиллик югурди. Набираси ҳовлидаги ўрик дарахтидан узиб келган шохчадаги гулларни тўйиб-тўйиб ҳидлади.

- Мана, офтобга ҳам етиб келибмиз. Энди дардларимиз ҳам арийди, - деди алланечук ишонч билан. Шукрона айтди чин дилдан. Ахир қишнинг аёзидан омон чиқмоқ ҳам буви учун ўз кўнглида даргумон эди-да. Ётиб қолганига ҳам олти ойдан ошди. Негадир кўкламни интиқиб кутди. Сумалак егиси келди. Истагини билган фарзандлари бозорданми, қаердандир сумалак топиб келишди. Лекин барибир ўхшамади буви учун. Мана, баҳор ҳам келиб, шабоданинг илиқ тафти уй ичига ҳам кирди. Саломат буви ўрик гулини тўйиб ҳидларкан, шуларни хаёлидан ўтказди.

- Ҳадемай Наврўз ҳам кириб келади. Шу куни бир сумалак қилсак. Бори ғамни, дардни олиб кетармиди. Яхшиларнинг оши-да барибир, - ўзига-ўзи гапиргандай сўзлади буви.

Кечки овқатдан сўнг буви ниятини айтди. Ўғиллари, келинлари хонадон фариштасининг кўнглига қарашди. Набиралар хурсанд...

Чиндан ҳам сумалак тадбиридан сўнг буви анча тетиклашди. Уларнинг кучга, қувватга кирганини кўрган оиладагилар кўкламнинг, Наврўзнинг мўъжизакорлигига яна бир бор амин бўлдилар.

Гулшода ҚЎЛДАШЕВА,

АДТИ қошидаги 2- сон академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди