№14, 31.03.2016 Яшашимнинг сабаби бор - ишқ!
Сенинг дўстинг бўлмайман, эй куз,
Энди сенга очмайман кўнгил.
Қадаҳингга гулобингдан суз,
Яшашимга сабаб бор эй, гул.
Сенинг дўстинг бўлмайман, булут,
Бор йўғингни тўкавер бир-бир.
Мени - телба дардкашни унут,
Яшашимга сабаб бор, ёмғир.
Сенинг дўстинг бўлмайман, алам,
Кетаяпман, бўлса ҳамки кеч.
Гарчанд умр шомда бўлса ҳам,
Яшашимга сабаб бор, севинч.
Сенинг дўстинг бўлмасман девдим,
Нега чорлар ёпилган эшик?
Мўъжиза йўқ, дер эдим, кўрдим:
Яшашимнинг сабаби бор - ишқ!
Хосият БОБОМУРОДОВА.
|