Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№14, 31.03.2016

Огоҳлик - давр талаби

ҚОНУН БАРЧА УЧУН БАРОБАР

Мамлакатимизда қонун устиворлиги таъминланган. Шу билан бир қаторда, юртимизга четдан тинчлигимизга раҳна солувчи диний мазмундаги адабиётлар, уларнинг электрон шаклдаги нусхаларини олиб кириш қонунлар доирасида қатъий таъқиқланган.

Аммо айрим фуқароларнинг мавжуд қонунларимизга ҳурматсизлик билан қараб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошираётгани ачинарли ҳолат. Айниқса, бундай кимсаларнинг орасида аёлларнинг борлиги аянчли.

Андижон вилояти божхона бошқармаси "Маданият" чегара божхона пости бош инспектори Д. Камалова томонидан юртимизга Қирғизистон Республикасидан кириб келаётган Қирғизистон Республикаси фуқароси Гулнорахон Абиевага тегишли қўл ва бошқа юклари текширилганда, "Samsung S-3" номли уяли телефони хотирасида 4 дона диний мазмундаги видеолавҳалар ва 5 дона диний мазмундаги маърузалар борлиги аниқланган.

Шундай ҳолат "Андижон аэропорт" чегара божхона постида ҳам кузатилган. Инспектор Н. Валиахунова томонидан Москва-Андижон йўналишидаги 622- рейс билан шаҳримизга учиб келган юртимиз фуқароси Гулнора Яқубжоновага тегишли "SAMSUNG GALAXY S III" номли планшет назоратдан ўтказилганда, унинг хотирасида 28 дона диний мазмундаги маъруза ва суралар борлиги аниқланди.

Шунингдек, "Маданият" чегара божхона пости инспектори Х. Хожиматова томонидан Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ферузахон Мамажонованинг қўл телефони текширилганда, хотирасида 14 дона диний мазмундаги аудиоёзувлар борлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айрим опа-сингилларимиз томонидан содир этилаётган бундай қонунбузарликлар уларнинг номига доғ бўлиб тушаётганлиги аянчли, албатта. Ўз ўрнида улар қонун барча учун баробар эканини ҳамиша ёдида тутишлари керак.

Андижон вилояти божхона бошқармаси

матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди