Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№16, 14.04.2016

Ҳаёт - ибрат мактаби

ЯХШИЛИК ЯХШИ

Нодира турмуш ўртоғининг хизмат вазифаси сабаб оиласи билан шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирига кўчиб келишди. Фарзандлари ҳали ёш, қўни-қўшни нотаниш. Дастлаб янги муҳитга кўниккунларига қадар қайнонаси келиб болаларига қарашди. Лекин уй-жой деганларидек узоқ қолмади, қишлоққа қайтиб кетди. Бундай вақтда яқин қўшниларнинг яхшилиги асқотади. Рўпара хонадонда яшовчи қўшнилари ўзлари каби ёш оила бўлгани учунми хартугул тез чиқишиб кетишди. Бироқ юқори қаватдаги қўшниси янги қўшниларни хушламади. Янги уйга кўчганлиги муносабати билан издиҳом қилишди, айтилса ҳам ўша қўшни бош суқмади. Нодира қайнонасининг ундови билан унга насиба чиқарди.

Орадан анча вақт ўтди. Нодира атрофдагилар билан эски қадрдонлардек бўлиб кетди ҳамки, ўша қўшнисининг кўнглига йўл тополмади. Одатий кунларнинг бирида уйларидаги сув трубаси эҳтиётсизлик оқибатида тўсатдан тешилиб қолди. Дарров сувни тўхтатиб туришди. Ширкат раиси усталарни жўнатгач, муаммо ҳал бўлди. Аммо унга қадар юқори қаватдаги қўшни роса жанжал қилди. Нодирани уқувсизликда айблаб, пўстагини қоқди. Нодира эса узр сўраш билангина кифояланди. Ортиқча сўз демади... Фақатгина дили оғриди.

Бир куни ярим тунда эшикларини кимдир қаттиқ таққиллатди. Эри шошиб эшикни очди. Рўпарасида юқори қаватдаги қўшнининг ўғли турарди. У дадасининг хизмат сафарида эканини, онаси қаттиқ оғриётганини айтиб ёрдам сўради. Нодира шошганча кийимларини алиштирди-да, уларникига чиқди. Қараса, қўшни аёл қорнини ғижимлаб, оғриқ зўридан инграб ётибди. Нодира шошиб эрини чақирди. Дарҳол машиналарида касалхонага олиб бордилар. Маълум бўлишича, аёл кўричак бўлган экан. Бир зумда жарроҳлик столига олишди...

Нодира қўшниси касалхонадан чиққунга қадар ҳар куни хабар олиб турди. Болаларига ҳам қаради. Қўшни аёл дард тортибгина хатосини тушунди. Нодирадан узр сўрамоқчи бўлганди, у эшитишни истамади:

- Қўйинг, опа, ўтган ишга саловот. Муҳими, соғайиб кетсангиз бўлгани...

Яхшилик ҳар қандай ёмонликни енга олиши муқаррар.

Шаҳодатхон МЎЙДИНОВА,

Андижон шаҳридаги

1- умумтаълим мактаби

она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди