№17, 21.04.2016 Барча дилга хуш келдинг, баҳор
Дил яйратиб шўх оқар анҳор,
Сени, қанча зор кутдик баҳор,
Қушлар сайрар шўх эрта-наҳор,
Юртимга сен хуш келдинг, баҳор.
Самоларга етгандай бошим,
Порлар яна нурли қуёшим,
Сайроқи қуш менинг сирдошим,
Боғларимга хуш келдинг, баҳор.
Униб чиқди тоғда бойчечак,
Гўёки сен гўзал келинчак,
Қизалоқлар учар ҳалинчак,
Барча дилга хуш келдинг, баҳор.
"Баҳор" десам яйрар кўнгиллар,
Сенга тимсол ранг-баранг гуллар,
Сен-ла завқда ўтади кунлар,
Ҳур ўлкамга хуш келдинг, баҳор.
Иқболхон МАРИБЖОНОВА, Шаҳрихон тумани.
|