Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№17, 21.04.2016

2016 йил - соfлом она ва бола йили

АЁЛ ҲАМИША ЭЗГУЛИККА ИНТИЛИБ ЯШАСИН

Ватан равнақи, юрт келажаги ҳақида сўз борганида, мазкур жараёнда хотин-қизларимиз фаол иштирок этаётганликларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорлик ишларида опа-сингилларимизнинг ҳиссаси ниҳоятда катта.

Қолаверса, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш, оилалар, кишилар ўртасида меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ишларда ҳам муҳтарама аёлларимизнинг ўрни ва роли беқиёсдир.

Мустақиллик йилларида юртимизда хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Мазкур йўналишлардаги саъй-ҳаракатлар самарасини бугун уларнинг улкан янгиланишлар жараёнидаги фаол иштироки мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Айни кунда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан туманимизда истиқомат қилаётган 80 минг нафардан зиёд хотин-қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил юртимизда "Соғлом она ва бола йили" деб номланиши хотин-қизлар қўмиталари масъулиятини янада оширди. "Соғлом бола - соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир" деган ҳаётий ҳикматдан келиб чиқиб, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни қадрлаш, соғлом ва мустаҳкам оилалар барпо этиш, ёш авлодни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялашда оналарга кўмакчи бўлиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, оилавий ажримлар, одам савдоси, диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш сингари салбий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг бандлиги, маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ишлар самараси ўлароқ, ана шу йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Тумандаги жами 47 минг оила, 32 минг хонадон қўмитамиз ва унинг бошланғич ташкилотларининг 5 та сектор фаолияти орқали қамраб олишга эришилди.

Бугунги кун аёли хоҳ у уй бекаси бўлсин, хоҳ жамият ишида бўлсин, ҳамиша эзгуликка ҳамроҳ яшаши керак, одоб-аҳлоқли фарзандларни тарбиялаш, эл-юрт ишига камарбаста бўлиш орқали юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозим. Шу маънода барча аёлларимиз оқ-қорани ажратадиган, маънавиятли бўлиш учун доимий равишда изланишдан, ўрганишдан ва олға интилишдан тўхтамаслиги зарур.

Маҳаллаларда диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар бизнинг асосий таянчимиздир. Уларнинг, қолаверса, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари етакчилари ҳамда фаолларимиз саъй-ҳаракатлари билан хотин-қизлар, айниқса, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлиги ва оилавий бизнесни ривожлантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантириш, тиббий, ҳуқуқий билимларини юксалтириш, шунингдек, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам кенг кўламли амалий ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, таълим муассасаларида "Ораста қизлар", маҳаллаларда "Ораста қизлар давраси" тўгараклари машғулотлари орқали ёшлар фаоллигини ошириш, уларнинг маънавиятини, кийиниш маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи, "оммавий маданият" таъсирига берилмаслик борасидаги билимлари бойитиб борилмоқда.

Хотин-қизларга ҳуқуқий, психологик, тиббий, маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида "Аёллар маслаҳат маркази" ташкил этилганлиги фаолиятимиз самарадорлигини оширишга яқиндан ёрдам бермоқда. Марказда психологлар ва ҳуқуқшунос уюшмаси, "Қайноналар мактаби", "Иқтидорли қизлар тўгараги" фаолият кўрсатмоқда.

Туманимизда ҳунарманд ва тадбиркор опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар ҳам изчил олиб борилмоқда. Биргина 2015 йилда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида банклар томонидан жами 4 млрд. 208 млн. сўмдан зиёд миқдорда кредит маблағлари ажратилди. Бу орқали 200 нафарга яқин хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Айни кунда тумандаги 65 та маҳаллада 198 та чевархона фаолият юритмоқда. Уларда касаначилик, "устоз-шогирд" анъанаси асосида хотин-қизлар учун 200 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди.

Коллеж-корхона-маҳалла ҳамкорлигида коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизларнинг 1381 нафари, яъни битирувчиларнинг 91,4 фоизи ишга жойлаштирилди.

Туманда ободонлаштириш, оилаларни, хотин-қизларни спортга жалб этиш борасида Гулистон, Балиқчи, Бўстон, Охунбобоев, Хўжаобод қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳаллаларда, Балиқчи тиббиёт, Чинобод қурилиш, Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежлари, Аълам, Шераличек қишлоқ врачлик пунктлари, 5-, 8-, 14- умумтаълим мактаблари ҳамда 28- мактабгача таълим муассасаларида намунали ишлар ташкил этилган.

Қўмита томонидан амалга оширалаётган ишларда Фаридахон Турғунова, Гулсанам Қодирова, Ривоятхон Толипова, Бусанам Қосимова, Барнохон Раҳмонова, Манзурахон Жўраева каби фаолларимизнинг кўмаги катта бўлмоқда. Бундан буён ҳам муҳтарама опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ибратли ишларимиз кўлами янада кенгаяди.

Жорий йилда мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги нишонланади. Туманимиз хотин-қизлари ана шу қутлуғ санани муносиб кутиб олиш учун бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қиладилар.

Бизнинг мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, Юртбошимизнинг: "Аёл бахтли бўлса-оила бахтли, оила бахтли бўлса мамлакат барқарордир" деган сўзларидан келиб чиқиб, опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, уларни бахтли яшашларини таъминлашдир.

Гўзалхон ДЕҲҚОНОВА,

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди