Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№17, 21.04.2016

Психолог тавсиялари

ОИЛАВИЙ ҲАЁТГА ТАЙЁРГАРЛИК

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда энг аввало, уларнинг бу борадаги дунёқараш ва тушунчасини тўғри шакллантириш, айниқса, йигит-қизнинг оилавий ҳаётга психологик жиҳатдан тайёр бўлиши муҳимдир.

Руҳшунос олимлар томонидан ўтказилган социологик тадқиқотлар, кўп йиллик тажрибалардан келиб чиқиб, бу борада қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Ана шу тавсиялар ҳар бир кишига тегишли хулоса чиқаришга ёрдам беради, деб умид қиламиз. Демак, оила қуриш остонасида турган инсонда қуйидаги хусусиятлар шаклланган бўлиши керак.

1. Муайян аҳлоқий фазилатлар шаклланган бўлиши лозим. Яъни юксак маданият, бағрикенглик, сабр-қаноат, мулойимлик, меҳрибонлик, муомала маданияти, ширинсўзлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, одиллик, тўғрисўзлик каби самимий фазилатларни ўзида тарбиялаган бўлиши керак. Ушбу сифатлар нафақат, шахснинг ўз оиласи, балки қўни-қўшни ва қариндош-уруғлари орасида ҳам намоён этилиши зарур.

2. Муносабатларда ҳамкорлик қилишга руҳан тайёрлик. Оилавий ҳаётда амалга ошириладиган бурч ва вазифаларни адо этишда муомала, муносабат муҳимдир. Янги қариндошлар билан муносабатларни шаклантиришда турмуш ўртоғи, қайнонаси ёйинки оиланинг бирор бир аъзоси билан оиладаги муҳитнинг қандай бўлишидан қатъи назар ҳамкорликни йўлга қўя олиш кўникмасига эга бўлиш керак. Унутмаслик керакки, ўзаро муомала ва муносабатларнинг уйғунлиги оилавий бахтнинг муҳим калитидир.

3. Турмуш ўртоғига, оилага, фарзандларга фидоийлик. Севган инсонининг кўнглини билиш ва унинг қизиқишларига қараб иш тутиш оилавий ҳаётнинг муҳим шартларидан биридир. Яқинларга фидойилик маълум маънодаги рохатдан кечишни, суюб ейдиган луқмани бўлишишни, кечалари уйқудан кечишни талаб этади. Бунга кўникиш бироз қийин кечади, бироқ ана шу босқичдан эсон-омон ўтган ёш оила соҳиблари ҳаётнинг бошқа қийинчиликларидан осон ўта оладилар.

4. Турмуш ўртоғининг ҳис-туйғу ва кечинмаларига шерик бўла олиш. Уларни худди ўзиникидай ҳис қилиш психологияда эмпатия ҳисси деб аталади. Оилавий ҳаётда аввало, яқин инсонни тушуниш, унинг ўрнига ўзини қўя олиш, қалбига йўл топа олиш кўникмасига эга бўлишни талаб этади.

5. Никоҳга кириш учун инсон эстетик жиҳатдан юксак маданиятли бўлиши лозим. Йигит ва қиз никоҳдан сўнг ҳам яқин қариндошлар, дўст-ёрлар эътиборида бўлади. Ёш оила соҳиблари маданияти, маънавияти, диди ва хулқ-атвори билан барчанинг назарида бўлади. Шу боис ҳам ёшлар ўзларида ана шу фазилатлар мужассам бўлишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

6. Низоли, зиддиятли вазиятлардан чиқиб кета олиш. Оилавий муносабатлардаги ана шундай "қиррали вазиятлар" эр ва хотинга бир-бирларининг характерини янада яхшироқ билиб олишлари учун имконият беради. Баъзан вазиятнинг ёки кайфиятнинг таъсирида севган кишисини хафа қилиш ҳолатлари кузатилади. Маълум вақт ўтгач, ўша ҳафа қилган инсон ўз ишидан пушаймон ҳам бўлади. Мана шундай ҳолатларда ёшлар, албатта, сабрли бўлишлари керак.

7. Ижтимоий жиҳатдан етуклик. Инсон ўзи яшаётган жамият нормалари, давлатнинг оила, никоҳ ҳамда демография борасида олиб бораётган сиёсатини, никоҳнинг жамият ривожидаги ўрни ва ролини, ҳаётдаги моҳиятини англаган ҳолда онгли турмуш қуришга, рафиқалик ҳамда ота-оналик ролларига руҳан етилганлик даражасини назарда тутади.

8. Аҳлоқий етуклик. Бу шахсда қуйидаги фазилатларнинг мавжудлигини назарда тутади: қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан ҳайрихоҳлик, ота ва онага, катта ва кичикка нисбатан ҳурмат, фарзанд тарбиялаш хоҳишининг борлиги, шунингдек, масъулият, садоқат, меҳрибонлик, ён босиш, турмуш ўртоғи олдидаги бурчларни ҳис этиш боғлиқ фазилатларни шакллантиришни тақазо этади.

9. Ҳуқуқий маданият. Аввало оила ва никоҳ борасидаги мавжуд қонунларни билиш, улардаги муҳим нормаларга онгли муносабат туфайли турмуш ўртоғи, фарзандлари, жамият олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳис этиш ва уларга итоат этиш тушунчаси шаклланганлигини назарда тутади.

10. Физиологик ва гигиеник етуклик. Эркак ва аёл организмига хос бўлган физиологик хусусиятлар, уларнинг жинсий ҳаётда намоён бўлиши билан боғлиқ жиҳатлардир. Шу билан бирга, шахсий гигиена қоидаларига боғлиқ билимларнинг соҳиби бўлишдир.

12. Педагогик етуклик. Бу оиланинг тарбиядаги роли, жумладан, фарзанд тарбияси масалаларидаги билимдонликнинг, оилавий тарбиянинг ўзига хослигини, оиланинг роли нимада эканлиги, ота-она сифатида тарбияловчининг маданий савиясини ошириш йўллари тўғрисида аниқ билим ва тасаввурларга эга эканликни назарда тутади.

Ҳўжалик-иқтисодий етуклик даражаси. Бу ёш оила соҳибининг ўта муҳим бўлган вазифалари - оила бюджети, уни юритиш, эр ва хотиннинг хонадон хўжалигини юритиш борасидаги малака ва кўникмаларини ўз ичига олади.

Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Дилдора ТОЖИБОЕВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди