Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№19, 05.05.2016

ИНСОН ХОТИРАСИ МУҚАДДАС

Инсон ҳаёт - гултожи. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло мавжудотлар ичида фақат инсонни ақл-заковотга ва тафаккурга эга ҳолда яратди. Шунингдек, унга бахт, саодат, қувонч ва омад бериш билан бирга, турли хил қийинчиликлар, мусибатлар билан ҳам сабр-бардошини имтиҳон қилади.

Ирода, сабр-бардош билан синовларни енгиб ўтса, Аллоҳнинг мукофоти ва ажрига сазовор бўлади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай сўзлар бор: "Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосилларни) қайтариш билан синаймиз. (Ўшандай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! Уларга мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз унинг ҳузурига қайтарувчилармиз", дейдилар. Айнан ўшаларга парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир" (Бақара сураси, 155-157-оят)"

Бизнинг ота-боболаримиз, авлод-аждодларимиз ҳам Иккинчи жаҳон уруши, қатағон йиллари, умуман, халқимиз бошига тушган оғир даврларда ҳам, турли қийинчиликларга рўбарў келган пайтларда ҳам эсанкираб қолмади. Жангу жадалларда мардонавор туриб, эрк ва мустақиллик учун курашишган. Бизнинг бобо ва бувиларимиз ана шундай тахликали замонда яшаб, сабр-қаноат билан ҳаёт кечиришган. Минг шукрки, бугун Ватанимиз озод ва обод, ҳаётимиз тинч ва осойишта. Инсон қадр-қиммати улуғланадиган юртдир. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" деб эълон қилиниб, ҳар йили шу куни ўтган аждодларимиз, бобо ва момоларимизнинг хотираси ёдга олинади, табаррук ниронийларимиз, меҳнат фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилади.

Зеро, ўтганларни эслаш, қабрларини зиёрат ва ҳақларига дуо қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло томонидан марҳамат қилинди: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Эй, Роббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Роббимиз! Албатта, сен меҳрибон ва раҳмли зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

Албатта, ўтиб кетган инсонларни фақатгина яхши сифатларини эсламоқлик жоиз. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в) шу хусусда бундай деганлар: "Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар". Оиша онамиз ҳам ривоятлардан бирида "Пайғамбаримиз (с.а.в): Ўтган марҳумларингизни сўкманглар, сизлар учун бу ҳалол эмас, балки ҳаромдур. Аллоҳдан қўрқинглар ва марҳумларни сўкишдан сақланинглар", деганлар. Шу жумладан, шариатимиз амалларига кўра, марҳумларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардан биридир. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в) "Сизларга қабрларни зиёратини таъқиқлаган эдим. Мана энди қабрларини зиёрат қилаверинглар, зеро, у сизларга охиратни эслатади". Ўтганларни зиёрат қилиш билан бизлар ўзимиз ҳам ҳаёт ва умр мазмуни ҳақида янада теранроқ англай бошлаймиз. Зеро, бу иш улуғ савоблардан бири ҳисобланади.

Илоҳим, Аллоҳ таоло улуғ ёшдаги ота-оналаримизни ўзининг хифзу ҳимоясида сақлаб, халқ тинчлиги ва фаровонлигини тилаб, қилаётган дуоларини мустажоб қилсин. Фарзандларимизни иймон аҳлидан қилиб, ота-оналарини, Ватанини эъзозлайдиган, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатадиган инсонлардан қилсин. Барча ўтган марҳумларимизни Аллоҳ раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат айласин.

Зуҳриддин МУСОЖОНОВ,

Андижон шаҳридаги "Қорақўрғон" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди