Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№19, 05.05.2016

Ҳикмат

БИДЪАТ - ГУНОҲДИР

Урва ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "…Қачон бирингиз ўзига ёқмайдиган нарсани кўрса: "Эй Аллоҳ, яхшиликларни фақат Сен келтирурсан, ёманликларни ҳам фақат Сен кетказарсан, фақат Сенинг мададинг билан мен ёмон ҳолатдан яхши ҳолатга ўтишим, кейин яна Сенинг ёрдаминг билангина ўша яхши ҳолат узра собир ва бардавом бўлишга қувват топишим мумкин" деб айтсин", - дедилар (Имом Бухорий).

Зеро, инсон ҳамма нарсани яхшиликка йўйиши, яхши ният қилиши, бирон нохушлик рўй берса ёки ўзига ёқмайдиган ҳолатга дуч келса, дарров ваҳимали ва совуқ гапларни эмас, балки "бунинг ҳам бир ҳикмати бор", " охири бахайр бўлсин", деган умидбахш сўзлар айтиб, ўзига таскин бериши лозим.

Таъкидлаш лозимки, жоҳилият зомонидаги турли ирим-сиримлар халқимиз ҳаётида узоқ замонлар мобайнида ўрнашиб қолган. Масалан, "Майит чиққан уйда бир йил тўй маросимини ўтказиб бўлмайди", "дастурхонга нонни тоқ қўйиш керак", бир инсоннинг қариндоши ўтиб қолса, "қирқ кунгача тухум тановул қилиб бўлмайди" каби турли иримлар аслида динимизда ҳам, миллий урф-одатларимизда ҳам мавжуд эмас. Энг ёмони, айрим қариндош-уруғлар шу ирим-сиримларни деб бир-биридан аразлаб юришади. Бидъат ва хурофот ишлар ақлли ва фаросатли кишиларга ярашмайди. Шунинг учун ҳар биримиз бундай бидъат ишлардан йироқ бўлишимиз лозим.

Хабибулло МАҲМУДОВ,

Саййид Муҳйиддин

маҳдум номли Андижон ўрта махсус ислом билим юрти ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди