Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№22, 26.05.2016

Мумтоз адабиётимиз дурдоналари

ШОИРАЛАР ИЖОДИДА АДОЛАТ МАСАЛАСИ

Мумтоз адабиётимиз тарихида ўзининг ижоди билан ёрқин из қолдирган шоиралар кўп. Бундай шоираларимиз қаторига Увайсий, Нодира, Анбар отин, Дилшоди Барно кабилар киради. Улар ўзларининг бадиий жиҳатдан мазмунли ва таъсирчан ижод намуналари билан ҳозиргача китобхонлар қалбидан чуқур ўрин эгаллаб келмоқда. Улар асарлари орқали қайсидир даражада мустақилликка, озодликка эришмоқлик йўлида ўзларининг орзу-ўйлари, истакларини акс эттиришга ҳаракат қилганлар. Жамиятда бўлаётган ҳолатларга, ижтимоий-сиёсий жараёнларга ўз ижодлари билан муносабат билдирганлар. Масалан, Нодира ижодида шундай мисраларни кўришимиз мумкин:

Шоҳ улдирки, раийятга тараҳҳум қилса,

Йўқ эса қоидаи амну амон барча абас.

Фуқаро ҳолиға гар боқмаса ҳар шоҳ анго,

Ҳашмат-у салтанат-у рифъату шон барча абас.

Юқоридаги байтларда шоҳ халққа барча қоидага мувофиқ бирдек муомалада бўлиши, агар фуқаро ҳолига шоҳ қарамаса, унга ҳашамат, шону шуҳрат - ҳаммаси бекор экани таъкидланади. Ўз даврида ёзилган мазкур шеърда бундай дея олишлик шоирадан улкан жасоратни талаб этади. Шоира учун буни айтмоқ маълум маънода осон бўлмаган, зероки, унинг турмуш ўртоғи Амир Умархон ўша даврда юрт подшоси эди.

Жамиятдаги ана шундай ҳолатларни кўрсатиш Анбар отин ижодида ҳам учрайди. Ҳаётдаги иллатларни кескин очиб берган. У ўзининг "Қаролар фалсафаси" асаридаги: "...агар подшо одил бўлмоғи мумкин эрса, ушбу подшо одил бўлур эди, у Фарғонага адлни жорий қилур эрди ва мулозимларга раият аҳволини неку қилиш, маҳаллий эски амалдорларга тинч берурни фармойиш берур эди" сатрлари орқали подшоҳнинг давлат бошқаруви, жамият, фуқоролар уларнинг зиммасидаги вазифалар тўғрисида фикрларини баён этади.

Анбар отин ижодида : "Агар у одил шоҳ бўлса, шундоқ фуқоро қадрига, албатта, етур эди ва адолат жорий этиб, зулмни кўтарур эди" дейилса,

Нодирада:

Таҳаммул ҳаддидин ошди энди афғон этмасам бўлмас,

Улусдин ҳотирин жамин паришон этмасам бўлмас

- дея айтилади.

Мазкур намуналарда улар яшаётган муҳит, ҳукм сураётган ижтимоий-сиёсий ҳаёт ўз аксини топган.

Анбар отин ижодига мансуб "ўт тушсин" радифли ғазалида:

Худонинг неъматини бўлиб

олганларга ўт тушсин ,

Шариат ҳукмини йўлдан

чиқорғонларға ўт тушсин.

дейилади.

Ушбу байтда шоира жамиятдаги мавжуд бўлган адолатсиз йўл тутаётган, шариат ҳукмини эса ўзгача ҳукм қилганларга ўт тушсин, дея нафрат билан қараб, уларнинг ишларини ошкор қилишдан ҳеч ҳам қўрқмайди.

Мазкур масалага оид фикрларни Увайсий ижодида ҳам учратишимиз мумкин:

Қозилар олдида бердим ўн икки тиллони,

Ёна беш тиллони бердим, мен пулни фойдосини.

Рози қилди қозилар, ман айлади иғвосини,

Ёна чиқмас жойидин ялғон қилур даъвосини,

Қутқар,ей хоним, Ҳасан баққол балосидин мени,

Қилғон ул беҳуда ҳам жабру жафосидин мени.

Юқоридаги мисраларда Анбар Отин ижодида кўзга ташланган масалаларга гувоҳ бўламиз. Бу жабҳадаги ўзаро ўхшашликни кўришимиз мумкин. Аёл шоиралар ижодида жамиятдаги салбий ҳолатларни очиб бериш улардан катта жасорат талаб этган.

Дилшоди Барно ижодида ҳам юқоридаги шоиралар ижодига муштараклик кўзга ташланади. Унинг "Тарихи муҳожирон" ва "Сабот ул башар" мажмуасида ҳам илғор фикрлар илгари сурилган. У "Тарихи муҳожирон" асарида Умархон ҳақида сўз юритиб: "Олим ва буюк шоир эди, бироқ шундай бўлса-да, мазлум аҳолига меҳр-шафқати кам бўлди", - деб ёзади.

Умуман, шоиралар ижодида ўз даврининг ижтимоий ҳолатларига муносабат ҳаққоноий ва бадиий жиҳатдан етарлича ёритиб берилган.

Дурдона ТОШТЕМИРОВА,

АДУ филология факультети талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди