№27, 30.06.2016 "ЭНГ ФАОЛ ЁШ БАНК ХОДИМИ"
Андижон шаҳрида "Энг фаол ёш банк ходими" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган танловда вилоятдаги 15 та банк муассасасининг иқтидорли ёш мутахассислари белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва касбий маҳоратларини синовдан ўтказдилар.
Якуний натижаларга кўра "Ҳамкорбанк" акциядорлик тижорат банки ходими Ш. Қосимов ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўрин "Қишлоққурилишбанк" Андижон минтақавий бўлими ходими А. Камоловга, учинчи ўрин "Ипотекабанк" вилоят бўлими ходими Б. Абдусаломовга насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Севара ҲОШИМОВА.
|