Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№27, 30.06.2016

Мулоҳаза

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАР

ҲЕЧ ҚАЧОН ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛМАЙДИ

Мамлакатимизда маънан ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган.

Бу борада юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш керакки, биринчи навбатда миллий истиқлол ғояси яратилди ҳамда ёшларни ана шу ғоя асосида тарбиялаш тизими шакллантирилди.

Мазкур жараёнда жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасига маълум даражада вазифа юкланади. Яъни ёшларнинг тафаккури соғлом ғоялар асосида шаклланиши учун ҳар бир шахс, айниқса, зиёлилардан катта масъулият талаб этилади. Бугун ёшларнинг ўй-фикрида нималар кечмоқда, уларни қандай масалалар қизиқтирмоқда, бўш вақтларида қандай ишлар билан машғул деган саволлар ҳар бир ота-она, маҳалла етакчиси, педагогнинг эътиборида бўлиши керак. Фарзанд тарбияси, билим олиши ва касб эгаллашида уларнинг ҳамкорлиги ниҳоятда муҳимдир. Чунки тарбия энг аввало, оиладан бошланади, бу жараёнда маҳалла ва таълим муассасидаги муҳитнинг таъсири ҳам ниҳоятда катта. Шундай экан, мазкур масалага жиддий ёндашиш лозим.

Ҳақли савол туғилади: ёшлар тарбияси борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигига қарамай, нима учун ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳолатлари содир этилмоқда, айрим ёшларимиз эса диний ақидапарастлар ғоялари таъсирига тушиб қолмоқда? Бунинг сабаби аввало, ёшларнинг қизиқувчанлиги, беқарорлиги, уларда қатъий фикр ва тушунча шаклланмаганлиги, қолаверса, баъзи ҳолларда уларни назорат қилаётган ота-оналар, педагоглар ва маҳалла фаолларининг эътиборсизлиги, улар ўртасидаги ҳамкорликнинг етарли эмаслигидир. Ёвуз ниятли кишилар айнан ёшларнинг ана шу ожиз томонларидан фойдаланишга уринишмоқда. Шунинг учун ҳам биз ёшлар онгида ғоявий ва маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантиришимиз зарур. Ана шундагина қатъий фикрли, ўзига ишонган ёшларимиз оқ билан қорани ажрата оладиган билим ва тафаккур соҳибига айланадилар. Ўзига ишонган, қатъий фикрли кишида яхшилик-ка интилиш ва ёмонликни рад этиш, унга қарши курашиш кўникмаси шаклланади. Уларнинг қалбида истиқлол ғояларига ҳурмат, она Ватанга муҳббат, келажакка бўлган ишонч туйғулари мустаҳкам ўрин эгаллйди.

Бугунги глобаллашув даврида ҳар қандай ахборот яшин тезликда ҳаётимизга кириб келмоқда. Истаймизми-йўқми биз бу жараённинг фаол иштирокчиси сифатида ҳар бир воқеа-ҳодисани кузатиб борамиз, ахборотларни қабул қиламиз. Таассуфки, ахборотларнинг ҳаммаси ҳам эзгуликка хизмат қилаётгани йўқ. Баъзан ана шу восита муайян сиёсий кучлар, жиноятчилар, террорчилар қўлидаги қуролга айланиб, ёшлар онги ва қалбини нишонга олмоқда. Бунинг олдини олиш учун ёшларимизнинг дунёқарашини истиқлол ғоясига асосланган миллий тарбия асосида шакллантиришимиз, уларнинг қалбида маънавий таҳдидларга қарши фикрий иммунитентни тарбиялай олишимиз лозим. Маънавий бой, баркамол ёшларни тарбиялаш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, тарбиянинг самарали усул ва воситаларини излаб топиш ҳамда ҳаётга татбиқ этиш орқалигина, ёшларимизни ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қила оламиз.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон худудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди