Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№27, 30.06.2016

Кечинма

ОНАЛАР ФАРЗАНД УЧУН ЖОНФИДОДИР

Она ҳамиша фарзандларининг соғ-саломат ва бахтли яшашини истайди.

Жоним қизим, мен муштипар бир она сифатида сен ҳаётнинг турфа зарбаларига чидамли бўлишингни истайман. Шу боис ўрни келганда сени уришаман, хафа қиламан. Ниятим, уқувли бўлишингни, ҳаётнинг ёзилган ёзилмаган қонунларини билиб олишингни чин дилдан хоҳлайман.

Ишон, азиз болажоним, кўзларингдан оққан ҳар томчи ёш қалбимни ёндиради. Пиёлани синдирганингда, сендан жаҳлим чиқишини айтасан. Тўғри, аслида, мен пиёлани синдирганинг учун эмас, балки келажакда бирор инсон қалбини оғритишинг мумкинлигини ўйлаб, янада эҳтиёткор бўлишингни истаганимдан сени хафа қилгандим.

Азиз дилбандим, ҳар бир она керак бўлса жонини фарзандига фидо қилади. Сен хасталанган, ҳеч нарса емаган кун дунё кўзимга қоронғи бўлади. Агар билсанг, ҳаётнинг ўз қонунлари бор. Истаймизми, йўқми унинг измида юришга мажбурмиз. Инсон баъзан бахт қушини қўлида тутади, баъзан эса у ғам-андуҳлар ичида яшайди. Интилмасдан бирор нарсага эришиб бўлмаслигини, энг муҳими ҳаётда ўз ўрнингни топа олишинг учун ўзингда инсоний фазилатларни тарбиялашинг керак.

Қиз фарзанд ўстираётган оналарга осон эмас. Уларнинг меҳр-муҳаббати, изтироблари, соғинч ва қалб-тўғёнлари фақат фарзанди бахти учун жунбушга келади. Тақдир зарбаларидан чарчаган она фарзандининг кўз олдида ўзини мағрур тутишга куч топа олиши керак.

Фарзандига меҳр-муҳаббатини ўз вақтида бера олмаган баъзи оналар азиз дилбандларининг келажагига, тарбиясига билиб завол етказиб, пушаймонлик ҳолатига тушиб қоладилар. Пушаймонлик эса она қалбини яралайди. Буни фақат оналар тушунади, ҳис этади.

Оналар ҳаётда фарзандларининг соғ-саломат, ақл-заковатли, гўзал ҳулқли, ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етиши учун турмушнинг барча заҳматларга чидашга тайёр. Фарзанд шундай бир омонатки, уни ёмонликлардан асрашга қийналади, киши. Фарзанд шундай ширин неъматки, баъзан унинг шукрини адо этишга ожизлик қилади, киши.

Фарзандига жонидан жон бериб дунёга келтирган оналар зиммасида фарзанд тарбиясидан-да масъулиятли, мураккаб ва шарафли вазифа бўлмаса керак. Фарзандини ҳар қандай ишни чиройли адо эта оладиган метин иродали, ўткир зеҳнли, меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялаш ота-она учун улкан саодатдир.

Муқаддасхон МАМАДАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди