Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№28, 07.07.2016

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан

МАЪНАВИЙ БОЙЛИКДАН УСТУН НАРСА ЙЎҚ

Суҳбатдошимиз: Раънохон Ҳакимова 1959 йилда Избоскан туманида таваллуд топган. Кўп йиллар тиббиёт соҳасида фармоцевт сифатида самарали меҳнат қилган. Айни пайтда Андижон шаҳридаги "Жаҳон савдо комплекси" акциядорлик жамиятида хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси вазифасида фаолият кўрсатмоқда. Оилали, 3 нафар фарзанди бор, 6 нафар набиранинг севимли бувижониси.

РАЪНОХОН ҲАКИМОВА:

АЁЛ МАЪНАВИЯТИ, МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН ИМКОНИЯТЛАР, БОЗОР ВА БОЗОРДАГИ АЁЛЛАР ХУСУСИДА

- Халқимизда маънавияти бой киши ҳаётда камдан-кам қоқилади, деган гап бор. Айтингчи, бугун опа-сингилларимизнинг маънавияти қай даражада, умуман, сизнингча маънавиятли аёл қандай бўлиши керак?

- Ҳаётда инсон, айниқса, аёл киши учун маънавий бойликдан устунроқ нарса бўлмаса керак. Қолаверса, аёл мўъжиза. У меҳр-оқибат, севги ва садоқат тимсоли. Шу маънода унинг хаё-ибоси, меҳр-муҳаббати, қалб гўзаллиги, сўзлашиш, муомала маданияти, умуман, бой ва гўзал маънавияти ҳавасларга муносиб бўлиши керак.

Дарҳақиқат, маънавиятли киши оиласида ҳам, меҳнат қилаётган жамоасида ҳам ўз ўрнини осон топа олади. Чунки у ҳамма билан бирдек тил топишади. Оилада қайнона-қайнотасининг кўнглига йўл топади, турмуш ўртоғига тиргак, фарзандари учун жонфидо, жамоада эса фидойи, эзгу ва хайрли ишларга камарбаста.

Юртбошимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарида "Маънавият - инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир" дея берилган таъриф орқали маънавиятнинг маъно, мазмун ва моҳиятини янада теранроқ англаб етамиз.

Бугун кўплаб опа-сингилларимизнинг юриш-туришига, амалга ошираётган хайрли ишларига ҳавасингиз келади. Шундай аёлларимиз борки, сўзларидан гўё бол томади. Уй тутимига, фар-зандларининг одоб-аҳлоқига ҳавас қиласиз. Менинг назаримда ҳар бир аёл мана шундай гўзал фазилатлар соҳибаси бўлиши керак.

Минг афсуски, бугун орамиздаги баъзи бир аёлларнинг маънавий қарашлари, мушоҳадалари тўкис эмаслигидан хижолат чекамиз. Ўз ишига виждонан ёндашмаётган, фисқу фасодни ўзига касб қилиб олган, фарзанд тарбиясига етарлича эътибор қараётмаётган, шуҳрат, ўзини кўз-кўз қилиш учун дабдабали тўйлар илинжида юрган, миллий анъаналаримизга зид бўлган бидъат урфларни оммалаштиришга уринаётган тоифадошларимиз борлигидан ҳам кўз юма олмаймиз. Бу борада кенг жамоатчилик ҳамкорлигида тарғибот-тушунтириш ишларини изчил олиб бориш зикр этилган салбий ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

- "Жаҳон савдо комплекси" акциядорлик жамиятида хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг маънавиятини юксалтириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Сир эмаски, бозор аксарият аёллар хуш кўрадиган маскан ҳисобланади. Шу боис ҳам бозоримизга келиб-кетувчиларнинг, қолаверса, бу ерда савдо-сотиқ қилувчиларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бугунги кунда бозоримиздаги савдо ўринларининг асосий қисмида аёллар фаолият кўрсатади.

Мустақиллик шарофти, ҳукуматимиз, вилоятимиз ҳокимининг кўрсатаётган эътибори билан бозоримиз кенгайиб, келиб-кетувчилар, савдо-сотиқ қилувчилр учун катта қулайликлар яратилди. Харидорларга қулай бўлиши учун бозор матолар, идиш-товоқлар, гиламлар, пойабзал, деҳ-қончилик маҳсулотлари, умуман, турли буюм ва маҳсулотлар сотиладиган алоҳида қисмларга бўлинди, автомобиллар турадиган махсус жойлар ташкил этилди.

Бозор маъмурияти, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти томонидан аёлларимизга, умуман, бозорда иш олиб бораётганлар учун қулай иш шароитлари яратиш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда бозоримизда жуда катта ҳажмдаги қурилиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Айни кунда 100 нафардан ортиқ киши меҳнат қилаётган бозоримизда савдо, хизмат кўрсатиш сифати ва савиясини, савдо маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бозорда фаолият кўрсатаётган аёллар иштирокида уларнинг маънавиятини бойитиш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳалол иш юритиш, хушмуомала бўлиш мавзуларида кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бундан таш-қари, диний ақидапарастликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини кўникмаларини шакллантириш мавзуларида буклетлар тарқатилаётганлиги, кинолар қўйилиб, бозор радиоузели орқали берилаётган эшиттиришлар тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бозоримизда ўтказилган вилоят семинарида жамоамиз томонидан олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берилди. Энг муҳими, ана шу ишлар самараси ўлароқ, бозорда салбий ҳолатлар кескин камайди. Бундай натижаларга эришишда "Жаҳон бозори"да фаолият юритаётган Фарида Халилова, Юлдузхон Раҳмонова, Зиёда Исроилова, Оминахон Қўчқорова, Сафура Султонова,Гулнора Азизова, Махфуза Умарова, Ҳаётхон Тўхтасинова сингари фаол ва ташаббукор опа-сингилларимизнинг ҳам алоҳида хизматлари бор.

- "Бозорчи аёл" дейилганида уларга нисбатан одамлар орасида салбий тушунча шаклланган. Бунга муносабатингиз қандай?

- Бундай тушунчага мен қўшилмайман. Тўғри, бозор кенг даргоҳ. Бу ерда яхши ҳам, ёмон ҳам, бақир-чақир қилиб, ҳаммани ўзига қаратадиганлар ҳам бўлиши мумкин. Лекин баъзи бир маънавиятсиз аёлларни деб бозорда фаолият юритаётган опа-сингилларимизга нисбатан салбий муносабатда бўлиш тўғри эмас. Бугун бозорлардаги аксарият аёллар тадбиркор сифатида иш олиб бормоқда. Ўз вақтида солиқ тўлаб, давлат бюджетини тўлдирмоқда. Улар маънавиятли, андишали, оилам, болам-чақам, деб бозорга чиқишади.

Тирикчиликнинг айби йўқ, савдо-сотиқ орқали оиламга озгина даромад олиб кирсам, фарзандларимнинг кам-кўстини тўлдирсам, тўйлар қилиб, уларнинг камолини кўрсам, деб ният қиладилар.

- Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик тўйини нишонлаймиз. Ушбу санага қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

- Айни кунда барча жойларда бўлгани каби "Жаҳон бозори"да ҳам "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, Сенга жоним фидо, Ўзбекистоним!" деган эзгу ғоя асосида истиқлолимизнинг 25 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Шу ўринда ҳар бир юртдошимиз "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик" деган саволни ўзига бериб, Ўзбекистонимизда қисқа давр - 25 йил ичида қанчалик улуғвор ишлар амалга оширилганлигини дилдан англаб, шу юртга муносиб бўлишга, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилиши лозим.

- Бугун кўнглингиздан нималар кечмоқда, айни кунда опа-сингилларимиз нималарга кўпроқ эътибор қаратишлари муҳим деб ҳисоблайсиз?

- Энг аввало, қалбимда бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик туй-ғуси жўш урмоқда. Мана шу тинчлик-осойишталик бор экан, оиламиз тинч, фарзанд-ларимиз бахтиёр, дастурхонимиз тўкин, бозорларимиз файзли, турмушимиз фаровон. Ўзингиз ўйлаб кўринг, аёл киши учун бундан ортиқ бахт борми? Бунинг учун ҳар дақиқа шукроналикни дилдан қўймаслигимиз керак.

Бугун аёлларимиз энг аввало, маънавият масаласига алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Бу борада китоб ва газета уларнинг маънавиятини бойитадиган беминат дўст эканлигини асло унутмасинлар. Зеро, юксак маънавиятли, зукко ва тадбирли аёлнинг оиласи ҳамиша мустаҳкам, фарзандлари комил инсонлар бўлиб вояга етади.

Суҳбатдош:Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди