Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№28, 07.07.2016

ФИКР

"ЁҒДУ"НИНГ ОҲАНГРАБОСИ БОР

Шеъриятга шайдо юраклар гўзалликка, яхшиликка ошно бўладилар. Дарҳақиқат, шундай. Кимки, шеърни ва гулни жондан ортиқ яхши кўрса, у одамнинг бировларга ёмонлиги бўлмайди, дейди устозлар.

Шеърни севиш фақат уни ёд олиб, ифодали ўқиш эмас, балки шоир ўз кечинмалари, ҳис-туйғуларини бошқаларга ҳам таъсир қиладиган даражада ёза олмоқлик даркор. Тўғри, ҳамма ҳам бирданига яхши ижодкор бўлиб қолмайди. Ҳақиқий ижодкор бўлиб етишиш, инсонларнинг қалбига йўл топувчи асарларни яратиш учун, албатта, устозлар маслаҳатини олиш, изланиш, кўплаб китоблар мутолаа қилиш, қисқа қилиб айтганда, тинимсиз меҳнат қилиш керак.

Ижод кишиси машқларни қоралаб, уларни қоғозга туширгандан сўнг ҳам уни қайта кўриб чиқиш, гўзал ва чиройли сўзлардан фойдаланишга, янги фикрларни айтишга эътибор қаратиши лозим. Бу жиҳат ижоднинг муҳим жараёни ҳисобланади. Айниқса, ҳаваскор ижодкорлар бу жараёнда устозлар маслаҳатини олишлари муҳимдир.

Шу ўринда мен Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган "Ёғду" адабий тўгарагиининг тингловчиси сифатида бу ерда олиб борилаётган адабий жараён ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Ғазалнавис шоир Нусрат Абдусалом бошчилигида олиб борилаётган "Ёғду" адабий тўгараги фаолият бошлаганига бу йил 25 йил бўлди. Ҳа, тўгаракнинг юртимиз истиқлоли билан тенгдош эканлиги бизга фахр беради. Ана шу давр ичида тўгарак тингловчиларининг юздан зиёд китоблари нашр этилди. Кейинги йилларда Олимжон Раҳимов, Кимсанбой Дармонов, Одилжон Қодиров, Турғун Тўра, Иброҳимжон Аҳмедов, Неъмат Ориф, Эркин Мадолимов, Дилором Аслонова, Умида Эгамбердиева, Умида Жўраева, Комил Камол ҳамда Ўлмас Мурод сингари ижодкорларнинг китоблари ўқувчиларга тақдим этилди. Бу китоблар шеърият шайдолари қўлига етиб боришида, тўгарагимиз раҳбарининг, қолаверса, тўгаракда шаклланган адабий муҳитнинг алоҳида таъсири борлигини эътироф этиш керак.

Бугунги кунга келиб, тўгарагимизда ёш йигит-қизлар сафи ҳам тобора ортиб бормоқда. Улар ижод борасидаги билимларини бойитиб, турли танлов ҳамда адабий анжуманларда фаол иштирок этишмоқда. Янада қувонарлиси ана шу ёш ижодкорларнинг ҳам шеърий тўпламлари чоп этилиб, ўқувчиларга ҳавола қилинмоқда.

"Ёғду" тўгарагининг ўзига хос оҳанграбоси бор, Шу боис ҳам, машғулотларга талпиниб турамиз, ижодкор дўстлар даврасига ошиқамиз. Бу ерда бир-биримиз билан фикр алмашамиз, ёзган ижодий ишларимизни таҳлил қиламиз, устозларнинг фикрларини тинглаб, уларнинг маслаҳатларига амал қиламиз.

Ишонаманки, тўгарагимиз фаолияти янада кенгаяди ва яна узоқ йиллар самарали давом этади.

Ҳотамжон РАСУЛОВ,

фахрий педагог.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди