Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№29, 14.07.2016

Қатра

ДУНЁ ВА ТУН ҲАЁЛЛАРИ

О, дардкаш дунё, кўнглимга ногоҳ оғриқ ботса, менга овунч топгандайсан. Соғинчимни ҳудди ўзгалардан қизғониб, қаро кўзларингга яшириб олгансан. Зулматни ёритган ой бу кеча менинг ҳам кўнглимга ёруғлик улашади.

Тун таниш чошгоҳларини ой нурида кўз-кўз қилиб чарчамайди. Ҳамон юлдузлар сочилган этагини йиғиштиролмай мен каби сарсон. Шамол дунёнинг парчасидек сирли дастрўмолимни ҳали у ён, ҳали бу ён хилпиратмоқда. Менинг хаёл тўккан кўзларим фақат сени кўриш учун яралгандай. Сен ҳам менга термулиб, ёруғ висолингни сочасан. Фақат дил қатраларимни ҳам шамол келиб титкилаб кўради.

Сукунат дардлари туннинг ва менинг ташвишли оҳангларимизга қовушиб кетган каби нозик ҳислар торини чертиб ўтмоқда. Аммо ёлғизлик, уйқусизлик мени тарк этмаган. Паноҳ излаган юрак хавотир пиллапоясидан қадам ташлаб юқорига кўтарилмоқда. Керакмикан қадам босмоқлик, керакмикан азоб чекмоқлик? Саволлар қалбимда бир талай. Кечир, муҳаббатли дунё шунча дард билан сени қайғуга кўмганим учун.

Дунёдан дунёга ўтиш фақат телба юракларга хос. Мен ҳам осмонингда ой бўлгим келяпти, фақат зулмат кўнгилларни ёритиб, уларга нур бергим келяпти, дунё.

Кўз ёш тўксам ҳам ёшларим қувнаб-қувнаб ирғиб тушгандай. Тилимда сўроқ қотган. Наҳот, ҳақиқат бўйин эгса маломатларга? Бу кеч ой, эҳтимол, хайрлашар мен билан бир умрга. Барибир, ой ва юлдузларни бўйнимга тақиб олгим келяпти. Аммо улар қўлим етмас жойда. Бўйнингни эг эй, осмон. Мен ҳам орзуимга эришай...

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА,Андижон тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди