Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№29, 14.07.2016

Кўнгил туғёни

МУҲАББАТ МАКТУБИ

Салом сирли муҳаббатим. Яна сизга соғинчли мактубимни йўллайман. Адоқсиз соғинчлар ҳақида мактублар битавериб, сизнинг ҳам жонингизга тегиб кетгандирман. Сизсизликка кўникиш жуда қийин кечмоқда.

Ёдингиздами, бундан анча йиллар илгари қизил гуллардан даста олиб келгандингиз. Мен ўша кунни асло унутмайман, ўшанда дунёдаги энг бахтиёр инсон эдим. Негаки, мен ўшанда ўзгача орзулар осмонида шаддод ва қувноқ, жуда ҳам қайсар ва эрка эдим. Ҳозир асло ундай эмас. Анчагина ўзгардим, ҳаётга бўлган қизиқишим, интилишим, қарашларим бугун бутунлай бошқача. Йўқ, йўқ... сиз хавотир олманг, юрагимда ҳамон сизга бўлган ишқ яширин, ҳамон ўша-ўшандай. Сизга бўлган муносабатим асло ўзгармаган, сиз мендан олислаб кетсангиз ҳам, қалбимга мислсиз соғинчлар солсангиз ҳам, фақат сизни кутавераман. Юрагимда куртак отган туйғуларимни бор гўзалликларга, қувончга ўрайвераман.

Билмадим, Сиз ҳамон ўша мен билган инсонмисиз? Хафа бўлсам овутгувчи, қувончимга шерик бўладиган. Ёки мендан олисда юриб, ҳаётга қарашларингиз ўзгардими? Нима бўлган тақдирда ҳам сиз мен учун ўша-ўшасиз. Ўша менга кулиб боқувчи, самимиятга йўғирилган кўзлар, фақат исмим айтгувчи юрагингиз, меҳрингиз ўша-ўшалигига ишонаман. Шунга умид қилиб яшайман.

Юрагингизда ўша мен билган ишқ, севги тафти сўнмаслигига ишонаман. Яна ёнимга келиб, қаҳратон қишларда ҳам мен учун баҳорий туйғуларни туҳфа этишингизга, қувонч тўла кўзларингиз фақат мени кўришига, ўша мен ёқтирган қизил атиргуллардан қучоқ-қучоқ ҳадя этишингизга ишонаман. Яна шуни истардимки, мен ва сиз орзу қилган муҳаббат қасрига мени умрбодга олиб кетасиз.

Ўша кунни интиқиб кутиб қоламан.

ЮЛДУЗОЙ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди