Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№30, 21.07.2016

ЁШЛАР - ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ

Андижон тумани агросаноат касб-ҳунар коллежи нафақат туманимизда, балки вилоятимиздаги илғор таълим муассасаларидан бири саналади. Коллежимизда 7 та мутахассислик бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Ўқувчиларнинг ўқиб, пухта билим олишлари, муайян касбни эгаллашлари учун коллежимизда барча шароитлар яратилган. Жумладан, замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, касбий таълим бўйича устахоналар, махсус лабораториялар, лингафон, информатика, мультмедия хоналари, 5 минг 709 нусха китоб фондига, 490 электрон дарсликка эга ахборот-ресурс маркази, спорт зали мавжуд. Шунингдек, 28 та фан тўгараги, 7 та спорт секцияси, "Ораста қизлар" тўгараги самарали фаолият кўрсатаётганлиги ўқувчилар билимини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Коллежда таълим сифати, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, ўқитувчи ва касбий таълим усталари доимий равишда изланиб, билим ва малакаларини ошириб бормоқда. Бу борада Раъно Қўлдошева, Нодира Тошмирзаева, Абдулҳаким Абдуманнопов, Гулруҳ Раҳматова, Маҳлиё Нишонова, Даврон Раҳматов, Наргиза Тожибоева, Феруза Кенжабоева, Гулнора Ақчаева сингари педагог ва мураббийлар фаолияти барчага намуна бўлмоқда. Айниқса, дарс ва машғулотлар замонавий педагогик технологиялар, интерактив усуллар асосида ўтказилаётганлиги таълим сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Бу ўз навбатида ўқувчиларимизнинг ўзлаштириш ва билим даражаларини юксалтирмоқда.

2015-2016 ўқув йилида 9 нафар ўқувчимиз турли фанлар бўйича "Билимлар беллашуви"нинг вилоят босқичида фаол қатнашганлиги, қатор ўқувчиларимизнинг кўплаб кўрик-танлов ва фестивалларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олганлиги шубҳасиз, юқоридаги ишларнинг самарали натижасидир. Жумладан, ўқувчиларимиздан Ойдиной Рўзибоеванинг "Дил оғриғи" номли китоби нашр этилди, Шалола Омонова кикбоксинг бўйича Хоразмда ўтган республика турнирида 2-ўринга, Иззатулло Адҳамов эса спортнинг шу тури бўйича республика чемпиони деган шарафга сазовор бўлди. Шунингдек, Мадинабону Абдумухторова ҳам енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Коллежимиз волейбол жамоаси "Камолот олтин тўпи" турнирининг туман ва вилоят босқичларида ғолиб чиқиб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Куни кеча бўлиб ўтган "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2016" танловининг вилоят бос¬қичида Зебо Мадихонова ғолиблар қаторидан жой олди.

Коллежда давоматни яхшилаш, ўқувчилар фаоллигини юксалтириш, улар ўртасидаги турли салбий ҳолатлар, диний экстремизм ғоялари, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида ҳам салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, коллежимизда таҳсил олаётган қизларни пухта билим олишлари, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш, уларни халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбия¬лашда "Ораста қизлар" тўгарагининг алоҳида ўрни ва роли бор. Тўгарак машғулотлари орқали қизларимизнинг оилавий ҳаёт, муомала, кийиниш маданияти, пазандалик, орасталик борасидаги билимлари бойиб бормоқда.

Коллежимиз "Ораста қизлар" тўгараги жамоаси "Оммавий маданият ва гиёҳвандликка қарши кураш" мавзусида ўтказилган танловнинг туман босқичида 1-ўринни олиб, вилоят босқичида фаол иштирок этди.

Коллеж битирувчилари банд¬лигини таъминлаш борасида педагогларимиз туман ҳокимлиги, тумандаги қатор ташкилотлар, маҳаллалар раҳбар ва мутасаддилари билан ҳамкорликда жорий ўқув йилида ўқишни тамомлаган 419 нафар ўқувчимизни тўрт томонлама шартнома асосида бандлигини таъминлаш бўйича зарур барча ишларни олиб бормоқда.

Жамоамиз мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйини меҳнатда муносиб ютуқлар билан кутиб олади.

Тўлқиной ТИЛЛАЕВА,

Андижон тумани агросаноат касб-ҳунар коллежининг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди