Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№32, 04.08.2016

ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланадиган жорий йилда Балиқчи тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлиги муҳофазаси, бандлигини таъминлаш, умуман, аёлларнинг турмуш фаровонлиги даражасини юксалтириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туманда истиқомат қилаётган 193 минг нафарга яқин аҳолининг 87 минг нафардан ортиғи хотин-қизлардир. Туманда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида, шунингдек, Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунларда мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйини муносиб кутиб олиш учун ҳар бир маҳалла ва меҳнат жамоаларида кўтаринкилик билан қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. 205 та корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар бошланғич ташкилоти самарали фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 64 та таълим-тарбия масканида "Ораста қизлар", 65 та маҳаллада "Ораста қизлар давраси", 28 та мактабгача таълим муассасасида эса "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти мунтазам йўлга қўйилган бўлиб, уларга 32 мингдан зиёд қизлар жалб этилган. Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган комиссия ва секторларда белгиланган йўналишлардаги ишлар яхши йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг шу давригача хотин-қизлар учун 1309 та янги иш ўрни яратилди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. Шу кунгача жорий йилда коллежларни тамомлаган 1377 нафар қизлардан 800 нафардан зиёдининг бандлиги таъминланди.

Туманимизда тадбиркорлик ва ҳунармандлик билан шуғулланаётган опа-сингилларимиз жуда кўп. Қўмитамиз томонидан уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Айниқса, оилавий бизнес, уй меҳнати ва касаначиликни йўлга қўйиш борасида эътиборга молик ишлар амалга ошириляпти. Бу йил "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танловининг вилоят босқичида 3 нафар коллеж битирувчиси иштирок этди. Балиқчи педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи битирувчиси Мадина Миралиевага "Қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш" лойиҳаси учун, Балиқчи саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи битирувчиси Камола Абдуллаева "Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ривожлантириш" лойиҳаси учун "Микрокредитбанк" сертификатлари топширилди. Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи битирувчиси Зиёда Мирзаева "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз" йўналиши бўйича танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Туман тиббиёт бирлашмаси, 27 та қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, оналар ва болалар соғлигини яхшилаш борасида самарали ишлар йўлга қўйилган. Айниқса, фертиль ёшидаги аёлларга алоҳида эътибор кўрсатилмоқда. Аёлларимизни, хусусан, уй бекаларини спортнинг оммавий турларига жалб қилиш яхши йўлга қўйилган. Бу йўналишда Гулистон, Ўрмонбек, Олимбек қишлоқларида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовордир. Яқинда "Отам, онам ва мен - спортчи оила" танловининг вилоят бочқичида Гулистон қишлоғида яшовчи Муқаддамхон Турғуновалар оиласи ғолиб чиқиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Оғир атлетика бўйича кўп карра Ўзбекистон чемпиони Муаттар Набиева эса ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Хотин-қизларимизнинг ўз истеъдод ва иқтидорларини намойиш этишлари учун барча шароитлар яратилган бўлиб, улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Мадина Асилдинова, Камола Шавкатовалар Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг республика босқичида, шу коллеждан Шаҳло Абдуллаева эса информатика бўйича фан олимпиадасининг республика босқичида иштирок этди. 12- ДИМИнинг 7- синф ўқувчиси Ирода Орифжонова "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусидаги иншолар танловининг республика босқичида ғолиб бўлди.

Бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, отинойилар ташаббуси билан маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида ҳам кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда М. Абдураҳмонова, Ш. Каримова, Г. Ҳамидова, Н. Болтабоева, Г. Қодирова, С. Бобоматова каби фаолларимиз билан бирга З. Зуҳриддинова, Ф. Турғунова, Г. Раззақова, Л. Абдураҳмонова, Л. Қорабоева, Н. Имомова каби фахрий онахонларимиз ҳам қўмитамизга яқиндан ёрдам бераётгани эътирофга лойиқдир.

Бир сўз билан айтганда, туманимиз хотин-қизлари истиқлол берган неъматларнинг қадрига етиб, у туфайли эришган ютуқларимизни кўз қорачиғидай асрашга, мустақил юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга бел боғлашган.

Гўзалхон ДЕҲҚОНОВА,

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди