Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№32, 04.08.2016

ҲАМКОРЛИК - МУҲИМ МЕЗОН

Етти мутахассислик йўналиши бўйича малакали кадрлар тайёрлаб бераётган Балиқчи педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи туманимиздагина эмас, вилоятимизда ҳам нуфузли таълим масканларидан биридир.

Колежимизда ёшларнинг пухта билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ва ҳар томонлама камолга етишлари учун барча шароитлар яратилган. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, устахоналар, лабораториялар, лингофон хоналари, компьютер синфлари, 7 мингдан ортиқ китоб фондига эга ахборот ресурс маркази, спорт зали уларнинг ихтиёрида. Шунингдек, 36 фан тўгараги, 12 спорт секцияси, "Ораста қизлар" тўгарагининг самарали фаолият олиб бораётганлиги ўқувчилар билимини мустаҳкамлашга, уларнинг фаоллигини оширишга ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.

Президентимиз хотин-қизлар бандлиги масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Айниқса, қизларни эрта турмушга бериш уларнинг келажагига беписандлик билан қараш эканлигини, ҳар бир қиз соғлом вояга етиши, уларнинг юксак тарбияли, касб-ҳунарли, интеллектуал билимга эга бўлишини таъминлаш бугуннинг долзарб вазифаларидан эканлигини кўп бор таъкидламоқда. Ана шундан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни изчил ва тизимли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Дарҳақиқат, бугун балоғат остонасида турган қиз эртага авлодлар занжирининг узвийлигини таъминловчи она ҳисобланади. Уларни ҳар томонлама камолга етказмай, оила ва никоҳ муносабатларига тайёрламай туриб, турмушга узатиш оила аталмиш муқаддас қўрғон пойдеворининг мустаҳкамлигига путур етказади. Бунинг олдини олиш учун эса биз педагоглар ҳар бир ота-она, ўсиб келаётган ҳар бир қиз билан алоҳида иш олиб боришимиз лозим. Бу борада хотин-қизлар бошланғич ташкилотимиз томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, барча ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси,"Камолот" ЁИҲ туман кенгаши ҳамда тумандаги 65 та маҳаллада фаолият олиб бораётган маслаҳатчилар билан ҳамкорликда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни турмушга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. "Соғлом она - соғлом келажак", "Ўн икки йиллик таълим биз учун муҳим" каби давра суҳбатлари, "Муомала, либос ва биз", "Либосларда қадрият акси" сингари танловлар ўтказиб келинмоқда. Уларда коллежимиз қизлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Иқтидорли ўқувчи М. Жамолдинова "Биз ёшлар диний экстремизмга қаршимиз!" расмлар танловининг вилоят босқичида фахрли ўринни эгаллади. Т. Икромова, М. Шодмоналиева каби ўқувчиларимиз эса фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишди.

Бу йил коллежимизни 216 нафар қиз битириб, мустақил ҳаётга йўлланма олди. Йил бошидан буён уларнинг бандлигини таъминлаш режалари ишлаб чиқилиб, тўрт томонлама шартномалар тузилди. Шу кунгача битирувчи қизларнинг 201 нафари иш билан таъминланди. Улар жамиятда ўзларининг мустаҳкам ўринларини топаётганликларидан мамнунмиз.

Бугун юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, она ва бола соғлигини мустаҳкамлаш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки мамлакатимизнинг эртанги куни улар билан боғлиқ. Шундай экан, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш учун таълим, тиббиёт муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигини кучайтириш муҳим эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Гулхумор ЖЎРАБОЕВА,

Балиқчи педагогика

ижтимоий иқтисодиёт коллежининг бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди