Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№32, 04.08.2016

ИҚТИДОРЛИ БОЛАЖОНЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Балиқчи туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 4- мактабгача таълим муассасаси вилоятимиздаги иқтидорли болаларга таълим-тарбия беришга ихтисослаштирилган масканлардан бири ҳисобланади. 5 та гуруҳда 150 нафар кичкинтой камол топаётган ушбу муассасада болаларни жон-дилидан севувчи, изланувчан, янгиликка интилувчан тарбиячилар жамланган. Айни пайтда бу ерда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Кичкинтойлар ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг ўсиши мониторинг қилиб борилади. Болажонларга сифатли озиқ-овқат, витаминларга бой маҳсулотлар берилиши алоҳида назоратга олинган. Болаларнинг саломатлиги жисмоний тарбия ва спорт ўйинлари орқали мустаҳкамлаб борилмоқда. "Болажон" давлат дастури бўйича иш олиб бораётган Мавлуда Қобулова, Маҳсуда Абдуллаева, Маҳфуза Раҳматова, Тиллахон Маҳмудова, Севара Мирзааҳмедова, Манзура Бакирова каби устозлар ҳар бир машғулотни ноанъанавий усулларда ташкил этишади. Шунинг учун ҳам улар болажонлар учун ҳамиша мароқли. Тажрибали тарбиячилар ота-оналар билан ҳамкорликни ҳам яхши йўлга қўйишган. Болажонларнинг нутқини ўстириш, атроф-олам билан таништириш, уларга чет тилларини ўргатишда бу жуда қўл келмоқда.

Тарбияланувчиларнинг билимларни эгаллашга қизиқтириш мақсадида "Олтин тож", "Ким эпчилу ким чаққон?" ўйин мусобақалари ўтказиб борилмоқда. Бу тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, болажонларни мактабга тайёрлаш борасидаги ишларда яхши натижа бермоқда. "Мактаб-боғча-оила" ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратганмиз. Ҳамкорлик доирасидаги кўргазмали очиқ машғулотларга ота-оналар ҳамда ҳудуддаги мактаблардан вакиллар таклиф қилинади. Бу эса бўлажак ўқувчининг алоҳида иқтидори ҳамда билимини аниқлаш, шу асосда иш олиб бориш имконини бермоқда. Болажонларни боғча ёшиданоқ касб-ҳунарга қизиқишларини ошириш мақсадида бурчаклар ташкил этиш, турли касб эгалари билан учрашувлар уюштирилиши тарбияланувчиларимизда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиш малакаларини шакллантиришда яхши самара бермоқда."Соғлом бола - соғлом келажак" шиори остида ташкил этилган ёзги соғломлаштириш ойлиги тадбирлари, спорт мусобақалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ҳам юқори савияда ўтказилаётир. Донишмандлар болани бежиз лойга қиёслашмаган. Кулол лойдан хоҳлаган буюмини ясаганидек, боланинг ким бўлиб шаклланиши ҳам биз катталарга боғлиқ. Юрт келажаги бўлган фарзандларимизга жаҳон андозалари даражасида таълим-тарбия бериш зиммамиздаги маъулиятли вазифадир. Муасасамизда иқтидорли, санъат ва спортга қизиқиши юқори болажонларнинг кўплиги бизни жуда қувонтиради.

Муҳаббатхон ОХУНОВА, муассаса мудираси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди