№32, 04.08.2016 Тиббий саводхонлик
ТОРЧ ИНФЕКЦИЯСИ НИМА?
"Турмушга чиққанимга етти йилдан ортди. Бу орада уч марта ҳомиладор бўлдим. Аммо ҳар сафар ҳомилам уч-тўрт ойлик муддатга етганда, нобуд бўлаверди. Шифокорлар қонимда ТОРЧ инфекцияси борлиги учун шундай ҳолат юз бераётганлигини таъкидлашмоқда. Умуман, ТОРЧ нима, у қандай инфекция? Уни даволаш мумкинми?
Самира Абдуллаева, Андижон шаҳри"
Ушбу саволга олий тоифали шифокор, Андижон шаҳридаги 2- туғруқ комплекси акушер-гинекологи Моҳирўя Алимова қуйидагича жавоб беради:
- ТОРЧ инфекцияси бугун аксарият бўлажак оналар саломатлигига хавф солаётгани сир эмас. ТОРЧ ушбу гуруҳга кирувчи инфекциялар номининг қисқартирилган номланишидир. Бу инфекциялар:
- токсоплазмос;
- other - сифилис (ветренная оспа);
- rubella - краснуха (қизилча)
- цитомегаловирус;
- herpes - жинсий органлар гарпеси.
Бу инфекцияларнинг юқиш йўллари турлича бўлгани боис, деярли барча кишиларда учраши мумкин. Масалан, токсоплазмос кўп ҳолларда хом гўшт маҳсулотларидан юқади. Белгилари инсонда сезилмай ўтади. Организмда 3 хил формадаги иммуноглобулин ҳолида аниқланади. М, j, А - иммуноглобулинлари юққандан кейин бир умрлик иммунитет пайдо бўлади. Ушбу инфекция ҳомиладорлик вақтида биринчи марта 3 ойликкача юқса, ҳомилага жиддий зарар етади ва тушиб кетади. Бунда иммуноглобулин М аниқланади. Агар у ҳомиладорликнинг кейинги даврларида юқса, даволаш чоралари кўрилади ва ҳомиладорлик асоратсиз ўтади.
Краснуха (қизилча) - ҳаво томчилари орқали юқади. Агар ҳомиладор аёл аввал, болалигида бу дард билан оғриган бўлса, унда бир умрлик иммунитет ҳосил бўлади ва касаллик қайта юқмайди. Бу инфекциянинг биринчи марта юқиши ҳомиладорликнинг уч ойигача хавфли ҳисобланади.
ЦМВ - бу вирус организмдан ажраб чиқувчи барча биологик суюқликлар, яъни қон, сперма, кўз ёши, сут, сўлак орқали юқади. Кечиши белгисиз. Айрим ҳолларда эса енгил шамоллашга ўхшаб ўтади. Ҳомиладор аёл бу вирусни биринчи марта юқтирса, 100 тадан 3 ҳолатда ҳомилага ўтиши мумкин. Даволаш монотерапия йўли билан амалга оширилади. Бунда фақатгина бренд препарати қўлланилади.
Герпес - инфекциянинг генитал белгилари ташқи жинсий органларда, сон соҳасида қизариш, пуфакчали тошмаларнинг пайдо бўлиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, тинка қуриши билан намоён бўлади. Ушбу вирус болага туғруқ вақтида юқади. Агар тошмалар туғруққача 6 ҳафта олдин пайдо бўлган бўлса, туғруқ кесарево йўли билан ўтказилади. Агар тошмалар туғруққача 6 ҳафтадан олдинроқ тошган бўлса, уларни даволаб, аёлни табиий йўл билан туғдириш мумкин. Бироқ чақалоқнинг қони текширилади.
Сифилис - жинсий алоқа йўли билан тирналган жойларга инфекция чақирувчиси стерохетанинг тушиб қолиши билан юқади. Бу ҳомиладорликнинг ҳамма ойларида хавфли. 100 фоиз ҳолларда онадан болага юқиши кузатилади. Касаллик инсонда даврий жараёнларни ўтказади ва у ҳар бир даврига хос белгиларни намоён қилади. Организмдаги барча системаларни жароҳатлайди. Ҳомилада туғма нуқсон пайдо қилади.
Юқоридагиларни тўғри англаган ҳолда бугунги кунда бўлғуси оналаримиз ҳомиладор бўлишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиб, ТОРЧ инфекцияга қон таҳлиллари топширишлари шарт. Агар организмда бу инфекция борлиги аниқланса, ҳар икки томон - эр ва хотин бир вақтда даволаниб, сўнгра фарзанд кўришлари мақсадга мувофиқдир.
Зилола РАҲМОНОВА ёзиб олди.
|