№32, 04.08.2016 Дил туғёни
УМИД ВА МУҲАББАТ
Ҳали дунёда одамзод яратилмасидан аввал туйғулар ерда бемалол юришган вақтлар бир куни беркинмачоқ ўйнамоқчи бўлишибди. Умид кўзини юмиб, ҳаммани беркинишини кутиб санай бошлабди. Ҳамма туйғулар беркиниб бўлгач, умид қидиришга тушибди. У кетма-кет ҳаммани топибди. Аммо, фақат муҳаббатгина топилмабди. Гуллар орасига яширингани сабаб уни умид кўрмабди. Аммо ҳасад тилини тиймай, севгининг яширинган жойини айтиб қўйибди. Умид қўлига чўп ушлаганча, севгини қидиришга тушибди.
Ҳозир сени топиб оламан, деганча, гуллар орасига чўп суққан экан, чўп тўғри бориб муҳаббатнинг кўзларига кириб, уни сўқир қилиб қўйибди. Ўша ўша муҳаббатнинг кўзи кўр бўлиб қолибди. Бундан сиқилган умид қилган айбини ювиш учун доим муҳаббатнинг қўлидан тутиб юраркан. Шу сабаб муҳаббат ва умид доим бирга эканлар.
ДАВРОНБЕК тайёрлади.
|