№33, 11.08.2016 Мулоҳаза
"ШУМҚАДАМ" КЕЛИН, "БЕХОСИЯТ" ҚЎШНИ...
"Шу келин келдию, уйимдан файз-барака ариди!..", "Шу қўшним шумқадамми дейман, нуқул уйимга кириб чиққандан сўнг бир дилсиёҳлик бошланади...", "Шу қизни ў ғлимга унаштирганимдан бери бошимиз мусибатдан, азадан чиқмай қолди...",
Айбдор ким?
Ҳаётда юқоридаги каби иддаоларни тез-тез эшитиб турамиз. Бундай айбловлар оқибатида оиласи бузилганлар, бир умр номига до ғ тушганлар ва ҳаттоки умр бўйи ҳаёти ўнгланмай ўтиб кетган инсонлар бор. Ҳақли савол ту ғилади: "бехосият", "шумқадам" деган айбловлар нечо ғли ҳақ? Бундай "там ға" билан "сийланган"лар ҳақиқатдан ҳам айбдорми? Қуйида ана шулар хусусида мулоҳаза юритамиз.
Воқеа: Хонадонга янги келинчак қадам қўйган куни оиланинг бир кўз билан боқаётган икки новвоси бирдан касал бўлиб қолди. Бир амаллаб сўйиб ҳалоллаган бўлишса-да, барибир гўшти мўлжалланганидан анча арзонга сотилди. Ҳамманинг кўнглига "Вой, келинчак шумқадам экан" деган ўй оралади. Кўп ўтмай жияни - куёвболанинг тўйида елиб, югириб хизмат қилган холаси вафот этди.
Бу воқеа келинчакка бир умр "шумқадам" деган там ға ёпиштирди. Энди қариндош-уру ғ тўй-тадбирларда келинга очиқ-ойдин рўйхушлик беришмас, ундан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Ҳатто келин бўлганига бир ой бўлмасдан қайнона уйидан рўз ғорини бўлак қилишди. Оила эл қатори яшайверди. Аммо орага тушган совуқчилик келин бир этак фарзандлик бўлганида ҳам илимади. Ёши улу ғлар аёлнинг тили заҳар, кекчи, ёмон хотиралар ва ўзига нисбатан билиб-билмай қилинган ёмонликларни унутмайдиган нобоп феълли эканини гапиришади.
Яна бир воқеа: Турмушининг тўртинчи йили эри вафот этди. Аёл икки бола билан бева қолди. Орадан уч йил ўтиб, хотини билан ажрашган бир йигитга турмушга чиқди. Никоҳга йил тўлмай эри автоҳалокат сабабли ҳаётдан кўз юмди. Жувон иккинчи бора ҳам беваликнинг қора либосини кийди. Орадан беш йилча муддат ўтиб, аёл яна бир инсон билан оила қурди. Буни қарангки, никоҳдан кейин ҳеч қанча ўтмай жувонга уйланган эркак қамалиб қолди. Жувонни яқиндан таниганлар унинг анчагина такаббур, ҳасадчи, инсон кўнгли билан ҳисоблашмайдиган қалби қаттиқ дея сифатлайдилар.
Мулоҳаза: "Олам бир тоққа ўxшайди, - дейди ҳазрат Жалолиддин Румий "Ичингдаги ичингдадур" рисоласида. - Яxши ёки ёмон сўзингнинг акси ўзингга, фақат ўзингга қайтади. Мен яxши гап айтган эдим, то ғ ёмон жавоб қайтарди, дея олмайсан. Бу - имконсиз. Чунки то ғда булбул сайраса, акс-садо бўлиб ҳеч қачон эшак ёки қар ғанинг овози қайтмайди. Акс-садо эшак овози бўлса, билгилки, бу ёқда ҳанграган ҳам эшакдир. Дарҳақиқат, инсоннинг ўй-хаёллари унинг ҳаётини, тақдир йўлини бошқаради. Бироқ ҳаётда биз умуман кутмаган, хаёлимизга келмаган ҳолатлар бўладики, буни ҳеч бир инсон ихтиёрий равишда ўзи истамайди.
Фикримизча, "шумқадам", "бехосият" там ғаси ёпишган инсонларнинг ўзи ҳам аслида ўзлари хоҳламаган ҳолатда қандайдир мусибатга алоқадор бўлиб қоладилар. Асосан халқ орасида келинларга шундай назар билан қаралади. Яъни, келин тушаётган ёки тушган хонадонда яхши-ёмон ҳодисани, албатта, келинчак билан бо ғлашади. Зотан, элнинг ҳар бир сўзи ҳикмат. Мақоллар, халқона ибораларнинг ҳеч бири шунчаки айтилмайди. Ҳар бир жумла остида йиллар давомида тўпланган ҳаётий тажриба ва миллионлаб чи ғириқдан ўтган нуқтаи назар ётади.
- Гуманизм, инсонпарварлик деган ҳодисаларнинг қадрини ҳар қанча баланд тутсам-да, халқнинг заковату тажрибасига ҳам бепарво бўлолмайман,- дейди олима Зулфияхон Орипова. - Яъни "шумқадам", "бехосият" деган сўзларга ишонгим келади. Замонавий руҳшунослик, умуман, илм-фанда ҳам шунга ўхшаган қарашлар мавжуд. Фрейдизмга кўра, муайян халқ ёки авлоддаги кучли интилишлар, мусбат ё манфий энергиялар жамланиб, шу халқ ё авлоднинг бир ёки бир неча вакилида ўзини намоён этади.
Ғарбда шундай ақида бор: "Сен ҳаётда хаёлингни яшайсан". Шарқ фалсафаси эса "Сен ўй-хаёлларингдасан. Ўй-хаёлларинг эса сендадир" дейди. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, фикру ўйи салбий хаёлларга тўла одамларнинг ҳаётлари тушкунлик, ранж ва аламлар билан ўтади. Аксарият ҳолларда бундай кишилар атрофдан, ҳаётдан, тақдирдан, баъзида эса яқин инсонларидан шикоят қилиб юрадилар. Аммо тафаккур қилинса, ҳар бир муаммо ва мушкулотнинг ечими инсоннинг ўзидадир. Яъни, "Сен қалбингни ислоҳ қилсанг, Аллоҳ сенинг ҳолатингни ислоҳ қилади" дейди ислом оламининг буюкларидан бири.
Бизни олдинда нималар кутиб турганини билмаймиз. Кўнгилсизликларга дуч келганимизда сабабини кимлардандир қидирамиз. Ҳаётимизга янги одам кирган бўлса, ўшанга а ғдариб қўя қоламиз, шумқадам деган айблов қўямиз. Яхши ният қилиш, кўнгилни пок тутиш керак. Бу дунёда ёмон одам, аниқро ғи, шумқадамлар йўқ, биз шундай талқин қилганимиз туфайли мазкур тушунча "оммалашган". Д. Карнегининг китобида шундай банд бор: "Кимдир деразадан юлдузларни, кимдир эса балчиқни кўради". Халқимизнинг "Қозонга яқин юрсанг, қораси юқади" деган ибораси ҳам бежиз айтилмаган.
Тў ғри, баъзида тасодифлар туфайли бегуноҳ одамларнинг айбдор бўлиб қолиши кузатилади. Баъзан бу айбсиз "айбдорлик" ҳисси инсонни бутун умр таъқиб қилиши ва ҳаттоки ҳаётда ўрнини, бахтини топишга халал бериши ҳам мумкин.
Яқинда таҳририятга қуйидаги мазмунда мактуб келди: "...Турмуш ўрто ғим билан аҳду паймон қилгандик. Бироқ ҳали турмуш қуриш режамиз йўқ, иккимиз ҳам талаба эдик. Бирдан улар томондан бизникига совчилар бориб "Бувисининг мазаси йўқ, тўн ғич неварасининг тўйини кўриб қолсин" дея оёқ тираб, тўйни тезлатишди. Апил-тапил тўй бўлиб ўтди. Тўйдан уч кун ўтиб бувимиз - қайнотамнинг оналари вафот этдилар. Шу бўлдию менинг номим "шумқадам" бўлди. Қайнонам кўз очирмайди. Орқамдан ўзимга эшиттириб, "Касофатинг ўзингга урсин, шумқадам" дейдилар. Жуда эзилиб кетдим. Ахир, катта қайнонамнинг касаллигини билишарди, вафот этишини билиб, тўйни ўзлари тезлатишди-ку, нега бировнинг тугаб бораётган умрига мен айбдор бўлишим керак? Менку оиламни сақлаб қолиш учун сабр қилаяпман, лекин ҳар нарсанинг чегараси бор, бир кун келиб бундай маломатларни эшитишга сабрим чидамай қолишидан қўрқаман..."
Мулоҳазаларимизга хулоса қилиб, донишмандларимиздан бирининг дунёни меҳр-муҳаббат қутқаради, деган ҳикматли гапини келтирмоқчиман. Ҳаётда атрофга меҳр-муҳаббат назари билан қараган, нияти яхши, кўнгли тоза, юзида табассум зоҳир киши хосиятли, чиройли умр соҳибу соҳибаси бўлади. Назаримизда ана шундай хислатларга эга инсонлар номига ҳеч қачон қора до ғ тушмайди. Зотан, ҳадиси шарифда ҳам "Яхшиликни чеҳралари очиқ, хушрўй кишилардан кутинглар" дея марҳамат қилинган. Мавзу доирасида якуний хулосани ўзингиз чиқаринг.
Умида АДИЗОВА.
|