Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№33, 11.08.2016

Қатра

ИККИ КАБУТАР

Тун чекинди. Энди у ўз ҳукмронлигини кундузга топширди. Уйқуга тўймаган болакайдек пар ёсти ғидан қуёш аста бош кўтарди. Уйқусираётган қуёш эринибгина ўзининг тафтсиз нурларини соча бошлади. Мени жодулаб олган табиат эса ўз о ғушига чорлайверарди. Гул атрофида айланиб юрган капалак ҳудди телба ошиқдек ўз ёрига севгисини айтолмай сарсон. Шундай хаёлот уммонида сузар эканман, ногоҳ гулзор ортидаги икки кабутарга кўзим тушди. Улар митти нигоҳларини бир-биридан олиб қочар, гоҳ самога, гоҳ заминга тикилар, оппоқ қанотларини силкитиб қувлашмачоқ ўйнашмоқда эди. Энди мен улар билан дўстлашиш ниятида ўша ҳовли ортидаги бо ғ томон бордим. Ва ҳар кун улар билан дийдорлашувга ошиқадиган бўлдим.

Вақт кўз юмиб очгунча чопқиллаб ўтиб кетди. Мана умр китобидан неча-неча кунларни ҳам варақлаб ўтдим. Бу орада кабутарлар билан қалин дўст бўлиб олдик. Хазонрезги куз ортидан қиш ҳам етиб келганини билмай қолибман. Кун сайин қаҳратон қиш ўзининг ҳукмини ўтказиб, оламни совуқ ҳарорат қопламоқда эди. Анчадан буён бо ғга бормагандим. Ниҳоят, қадрдон дўстларим томон боришга имкон топилди. Бо ғга қадам қўйишим билан уларни излай бошладим. Аммо негадир уларни тополмадим. Ахир ҳар тонгда шу ерда бўлишарди-ку, қаёққа кетишди экан, дея кўнглим ғаш бўла бошлади. Шунда дарахтлар ёнида жонсиз, совуқдан қотиб қолган икки кабутарга кўзим тушди.

Ҳа, улар менинг қадрдон дўстларим эди. Уларни ўз вақтида уйимга олиб кетмаганим учун афсусландим. Кўзларимда ёш, қўлимда эса жонсиз икки кабутар билан бо ғни тарк этдим.

Мухлиса

МИРЗААБДУЛЛАЕВА,

Андижон педагогика коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди