Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

ХОТИН-ҚИЗЛАР МАНФААТЛАРИ ІАМИША ЭЪТИБОРДА

Ватан равнақи, юрт келажаги ҳақида сўз борганда, мазкур жараёнда хотин-қизларимиз фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар, улкан бунёдкорлик ишларида опа-сингилларимизнинг ҳиссаси жуда катта. Улар - жамият кўзгуси, соғлом келажак яратувчилари. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, саломатликларини муҳофаза этиш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланди.

Бўз тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳам давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи нишонланадиган жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида юқоридаги йўналишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини, қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Айни кунда туманда мавжуд 111 та корхона, ташкилот ва муассасада хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, 4 та касб-ҳунар коллежи, 30 та умумтаълим мактаби, 1 та давлат ихтисослашган мактаб-интернати, 4 та ихтисослаштирилган мактабда "Ораста қизлар", 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида "Ораста қизлар давраси", 23 та мактабгача таълим муассасасида "Зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда олиб борилаётган машғулотлар қизларимиз учун ибрат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Оилалар фаровонлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитларини кўтаришга кўмаклашиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2016 йилда 1181 янги иш ўрни яратиш белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 506 та янги иш ўрни яратилди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш ҳам фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бирига айланган. Жорий йилда коллежларни тамомлаган 703 нафар қизларнинг 60 фоизини иш билан таъминлашга эришдик. Коллеж битирувчиларидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 86 нафар қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, савдо-саноат палатаси, тумандаги тижорат банклари ҳамда "Ягона дарча" мутахассислари томонидан уларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва кўникмалари бойитилмоқда. Бу йил "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси" танловининг вилоят босқичида Бўз тиббиёт коллежи ўқувчиси Осиё Маҳмудова "Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз", Бўз қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Нигора Мелибоевага "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз" ва Муаззам Ғофурова "Сервис соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз" йўналишлари бўйича тақдим этган лойиҳалари учун имтиёзли кредит сертификатлари топширилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси, тумандаги 15 та қишлоқ врачлик пункти шифокорлари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, оналар ва болалар, шунингдек, фертиль ёшидаги аёллар соғлигини яхшилаш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Белгиланган ҳафта кунларида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган "Саломатлик" секторлари аъзолари томонидан фуқаролар тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Шунингдек, туманда хотин-қизларни спорт билан шуғулланишлари, айниқса, уй бекаларини спортга жалб этиш мақсадида ҳафтанинг шанба куни - "Спорт куни" деб белгиланиб, ҳудудлардаги таълим муассасалари спорт залларида опа-сингилларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, турли тадбир ва мусобақалар ўтказилмоқда.

Бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, отинойилар ташаббуслари билан маҳаллаларда, таълим муассасаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, аёллар жиноятчилигининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда Матлубахон Тўйчиева, Эркиной Аҳмадалиева, Ҳафизахон Нуриддинова каби фаолларимиз билан бирга, Холисхон Исақова, Замирахон Абдураҳимова сингари фахрий онахонларимиз ҳам қўмитамизга яқиндан ёрдам бераётганликларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Юртимиздаги тинчлик-хотиржамликни сақлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, Ватанимиз тараққиётини янада юқорига кўтаришда туманимиз хотин-қизлари ҳамиша фаол иштирок этадилар.

Гулнорахон РАҲИМОВА,

Бўз тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди