Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

АВВАЛО, ЎҚИТУВЧИ БИЛИМЛИ БЎЛСИН

Ўқитувчилик - машаққатли касб. Унинг машаққатларига елка тутиб яшашдан завқ олиб меҳнат қилган инсонгина улкан марраларга эришишига ўз фаолиятим давомида амин бўлиб келаяпман.

Тошкент давлат университетининг физика факультетини тамомлагач, Пахтаобод туманидаги 29- умумтаълим мактабида иш бошладим. Кейинроқ Бўз туманидаги 1- умутаълим мактабида ўқувчиларга физика фанидан сабоқ бердим. 14 йилдан буён эса тумандаги 48- давлат ихтисослашган мактаб-интернатида меҳнат қилиб келаман.

Мактаб-интернатимизда 25 нафар олий тоифали педагоглар 11 та синфда таълим олаётган 318 нафар ўқувчига таълим-тарбия бериб келмоқда. Математика, инглиз тилларига ихтисослашган билим даргоҳимизда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун зурур барча шароитлар яратилган. Дарслар илғор педагогик технологиялар, ноанъанавий усуллар, кўргазмали қуроллар, тарқатма воситалар орқали қизиқарли ўтилиши йўлга қўйилганлиги таълим сифатини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Ёшларнинг иқтидори, қизиқишларини юзага чиқариш, аввало, биз педагогларнинг вазифамиздир. Таълим масканимизда бу борада ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. 2015-2016 ўқув йилида ўқувчилар ўртасида ўтказилган "Билимлар беллашуви"нинг туман босқичида 30 нафар, вилоят босқичида эса 11 нафар ўқувчимиз муваффақиятли иштирок этди. Жумладан, 7- синф ўқувчиси Дилафруз Неъматжонова математика фани бўйича вилоятда (туманда) фахрли 2- ўринни эгаллади. Фан олимпиадасининг туман босқичида 13 нафар ўқувчимиз фаол қатнашиб, 5 нафари вилоят босқичида фахрли ўринларга сазовор бўлди. Шу ўринда мактаб-интернатимиз ҳар йили ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган билимлар беллашувининг туман босқичида энг юқори кўрсаткичга эришаётганлигини алоҳида таъкидлашни истардим. Бундай ютуқларга эришишда самарали фаолият юритаётган Исломжон Эгамбердиев, Моҳимхон Дўстматова, Чаросхон Қодирова, Соҳибахон Бадалматова, Шаҳноза Эркабоева, Сарварбек Умрзоқов каби педагогларимизнинг алоҳида хизматлари бор.

Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, ўқувчиларга билим беришда, аввало, ўқитувчининг ўзи билимли ва салоҳиятли бўлиши керак. Мактаб-интернатимизда ота-оналар билан ҳамкорлик жуда яхши йўлга қўйилган. Ота-оналарни дарс жараёнларига таклиф қиламиз. Улар фарзандлари қандай билим олаётганликларини, ютуқ ва камчиликларига ўзлари гувоҳ бўлишади.

Истиқлолимизиннг 25 йиллик тантанасига мактабимиз жамоаси ҳам алоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Болаларни ўқишга қизиқтириш, қолаверса, истиқлол неъматини чуқурроқ англашлари учун барча 1- синф хонасидаги досканинг юқори қисмига "Истиқлолнинг 25 йиллик тўйига туҳфамиз - ҳар ҳафта 25 та "5" баҳо оламиз!" деган шиор осиб қўйилди. Умуман, муассасамизда олиб борилаётган бу каби ибратли ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Энг асосийси, ёшларимизни билимли ва етук инсонлар бўлиб камол топишларини таъминлашимиз керак.

Эркиной АҲМАДАЛИЕВА,

Бўз туманидаги 48- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди