Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

ТАДБИРКОР - ЭЛГА МАДАДКОР

Инсоннинг болаликдаги орзуси уни барибир ўзига тортавераркан. Тошкент давлат жаҳон тиллар олийгоҳида таълим олиб, 18 йил Бўз туманидаги 11- ва 20- умумтаълим мактабларида ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бердим. Бироқ шу йиллар давомида менда болаликдаги орзуим - тикувчиликка бўлган қизиқиш ҳам асло сўнмади. Қизим Гулнозани пойтахтдаги "Машҳура" ўқув марказининг тикувчилик йўналишида таҳсил олиши учун барча шароитларни яратиб бердим. Ўқишни тамомлагач, қизим ёнига 10 нафар тикувчиликка иштиёқи баланд тенгдошларини тўплаб иш бошлади. У билан мен ҳам елкама-елка турдим, ёшликда ўрганган тикувчилик ҳунаримни қизим орқали янада мустаҳкамладим, янгиликларни ўргандим.

2009 йилда тадбиркорлик йўналиши бўйича давлат рўйхатидан ўтиб, мустақил равишда иш бошладим. Аввалига аёллар учун турли-туман либослар тикиб, элимизга тақдим этган бўлсам, ҳозирда тайёрлаётган маҳсулотларим - катталар, ўсмирлар, чақалоқлар учун паркўрпалар, ўрин-кўрпа ғилофлари, чойшаблар ўз харидорларига эга. Олти хил турдаги маҳсулотларни нафақат вилоятимиз, балки қўшни вилоятлар ва Тошкент шаҳри бозорларидаги ҳамкорларимизга буюртма асосида тайёрлаб берамиз.

"Устоз-шогирд" анъанасини йўлга қўйганман. Дилафруз Маҳмудова, Дилдора Гулматова, Гулноза Мирзаева каби тиришқоқ шогирдларимнинг ишларини кўриб дилим яйрайди. Ахир устоз учун шогирд камолидан ортиқ неъмат борми?!

Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон хор бўлмас экан. Болалигимдаги оддий қизиқиш бора-бора кучли иштиёққа, интилишга айланди. Бугун атрофимдаги шогирд-қизларга фақат интилиш, ўрганиш ва сабр билан мақсад сари дадил боришлари кераклигини кўп таъкидлайман. Эгаллаган ҳунарим ортидан эл орасида ҳурмат-эътибор топдим. Асосийси, янги иш ўринлари яратиб, ишсиз хотин-қизларни тикувчиликка жалб қиляпман.

Ҳалол ва самарали меҳнат, албатта, бир куни рағбатини топади. Қатор танлов ва кўргазмаларда қатнашдим, 2015 йилда республика хотин-қизлар қўмитасининг, жорий йилда эса вилоят аёллар ассоциациянинг "Ташуккурнома"лари билан тақдирландим.

Оилада бахтли аёлгина жамиятда ўз ўрнига эга бўлади. Икки фарзандим, бир набирам дилим қувончи. Уларнинг камоли менга ҳамиша куч беради. Аёл, аввало, меҳрибон она, саришта бека, рисоладаги келин бўлса, оиласида халоват топсагина, жамиятда фаол бўлади, унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшади.

Юлдузхон ГУЛМАТОВА,

тадбиркор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди