Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА - СОҒЛОМ КЕЛАЖАКДИР

Қишлоқ врачлик пунктимиздаги 13 нафар ходимларнинг 10 нафари аёллар бўлиб, барчаси ишга сидқидилдан ёндашади. Айниқса, 7 нафар ҳамшираларимиз ўз касбининг чинакам фидойилари, десам асло муболаға бўлмайди. Ҳудуддаги 3250 нафар аҳолининг, шу жумладан, 1691 нафар хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилишда жамоамизнинг ҳар бир аъзоси астойдил меҳнат қилади.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш борасидаги ишлар кўлами йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, жорий йил Юртбошимиз ташаббуси билан "Соғлом она ва бола йили" деб эълон қилиниши ҳам биз шифокорларга янада катта масъулият юклайди.

Бугун ҳудудимиздаги 747 нафар туғиш ёшидаги аёллар, 719 нафар 14 ёшгача бўлган болалар, кексалар, парваришга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари изчил ва тизимли олиб борилмоқда. "Инсон қадри ҳамиша баланд, унинг саломатлиги ҳар недан устун" шиори ҳар бир тиббиёт ходими фаолиятида муҳим дастуриламалга айланган. Бу борада Раъно Камолова, Мавжуда Неъматова, Тожихон Хўжаева каби ҳамширалар олиб бораётган самарали ишлар айнан ана шу шиор билан боғланган.

Ҳар йили давлатимиз кўмагида қишлоқ врачлик пунктимизга 1- ёрдам учун дори-дармонлар, реактивлар бепул келтирилади. Ҳудуддаги ҳомиладор аёлларга ўз вақтида поливитаминлар бепул тарқатилади. Улар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилиб турилади. Аниқланган касалликлар бўйича эса ўз вақтида саломатлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

Соғлик - энг улкан бойлик. Инсон саломат бўлсагина, жамиятга фойдаси тегади, илғор фикрлайди, олдинга интилади. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзалроқ. Биз шифокорлар мана шу тамойилга ҳамиша амал қилиб фаолият олиб борамиз.

Муаззамхон ПАРПИЕВА,

Бўз туманидаги Эргашобод қишлоқ врачлик пункти шифокори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди