Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

ТИББИЙ САВОДХОНЛИК

ГЎДАГИМ ИРСИЙ ХАСТАЛИКЛАР БИЛАН ТУҒИЛМАСИН ДЕСАНГИЗ...

Бугун фарзандли бўлишни истаётган жуфтликларнинг генетик консультациядан ўтиши муҳимдир. Умуман, ҳар бир ота-она ирсий касалликлар хавфининг олдини олиш, қандай қилиб камайтириш мумкинлиги ҳақида муайян билимларга эга бўлиши лозим. Қуйида ана шулар хусусидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Инсон организми мураккаб тузилма. Ҳомиладорлик пайтидан то ҳаётдан кўз юмгунга қадар вақт давомида генларда маълумотлар ҳисобланиб борилади ва ушбу маълумотлар улғайиш, ривожланиш ва фаолият кўринишида намоён бўлади. Организмнинг ҳаёти мобайнида унга ташқи факторлар таъсир қилади, мисол учун иқлим, инфекциялар, руҳий зарбалар, нотўғри овқатланиш ва шунга ўхшаш омиллар. Бу эса ўз навбатида ривожланиш ва тана аъзолари фаолиятининг бузилишига олиб келади (касаллик, баъзида - мажруҳлик пайдо бўлиши мумкин).

Агар ушбу таъсирлар генларга зиён етказадиган бўлса, ирсий касалликлар вужудга келади. Ушбу генлар тўплами авлоддан-авлодга ўтадиган бўлса, ушбу зарарланган генлар келтириб чиқарган касалликлар ҳам "ирсий" ҳисобланади, яъни авлоддан-авлодга ўтадиган бўлади.

Генлар зарарланмаган тақдирда ҳатто ташқи қўпол мажруҳликлар ҳам наслдан-наслга ўтмаслиги мумкин.

Бундай ҳолларда генетик шифокорга мурожаат қилиш фойда берадими?

Генетикка одатда бўлажак гўдакнинг соғлиғига нисбатан хавотир мавжуд бўлганида мурожаат қилинади. Бу хавотирлар қуйидагиларда намоён бўлади:

1) агар наслда ирсий касалликлар, туғма аномалиялар қайд этилган бўлса ёки даволашнинг иложи бўлмаган ногиронликка олиб келувчи хасталиклар мавжуд бўлса;

2) агар мазкур ҳомиладорлик зарарли факторлар замирида вужудга келган ва давом этаётган бўлса.

Бундай вазиятларда шифокор маслаҳати зарур бўлиб, хавф ҳақиқатдан ҳам мавжудми, у қай даражада катталиги ойдинлаштирилади.

Кўпинча генетикнинг маслаҳати гўдакнинг туғма аномалия, ривожланадиган, тузатиб бўлмайдиган касалликлар билан дунёга келиши вазиятида кўрсатилади.

Қариндош-уруғчилик никоҳини қайд этишни режалаштираётган жуфтликлардан никоҳдан олдин генетик маслаҳатидан ўтишлари талаб қилинади.

"Хавфли гуруҳ"га кимлар киради?

Ҳар қандай инсонда у ёки бу даражада туғма нуқсонли насл қолдириш хавфи мавжуд бўлиб, бу тахминан 2 фоизга баҳоланади. Бу "ўртача-популяцион хавф" деб аталади. У сайёранинг табиий радиация замири, ноқулай экологик факторлар билан узвий боғлиқ. Аммо шу билан бирга, юқори хавф мавжуд бўлган гуруҳ ҳам белгиланган: унга турли даражадаги "узоқлик"да бўлган қон-қариндошлар ўртасида тузилган никоҳ, касб билан боғлиқ доимий зарарлар таъсирида бўлган шахслар, (кимёвий моддалар, СВЧ, рентген-нурланиши остида бўлганлар), алкоголга муккасидан кетганлар, токсикоманлар, гиёҳвандлар. Даун синдроми мавжуд бўлган гўдакни дунёга келтириш хавфи 35 ёшдан ошган аёлларда каттароқ бўлади.

Демак, бу борада юзага келиши мумкин бўлган хавфни камайтириш кўп жиҳатдан кишининг ўзига боғлиқдир. Шу боис, энг аввало, ҳаётда соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди