Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

УМУРТҚАЛАРАРО ДИСК ЧУРРАСИ ЁҲУД ГРИЖА ҲАҚИДА

Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зиёд зўриқтирмаслик ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилмаслик каби маслаҳатларига ҳаммамиз ҳам амал қилавермаймиз. Соғлигимизга беэътиборлигимиз оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқа поғонаси чуррасининг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан бири.

Умуртқалараро диск чуррасига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

- қорин ички босимининг ошиши;

- оғир жисмоний меҳнат;

- тана вазнига нисбатан оғир юк кўтариш;

- пешоб ажралишининг қийинлашуви;

- қабзият;

- аёлларда туғруқ вақтидаги зўриқишлар.

Умуртқа чуррасини консерватив, яъни дори-дармонларсиз даволаш мумкин. Айни кунда сув муолажалари ёрдамида бу хасталикни даволаш кенг йўлга қўйилган.

Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали ҳисобланади. Бундан ташқари, чурранинг ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.

Бу хасталик асло қўрқинчли ва бедаво эмас, умуртқалараро диск чурраси ҳали "янги" бўлса, осонгина даволанади. Агар жарроҳлик аралашуви тайинланса ҳам қўрқмаслик керак. Вақтида ўтказилмаган 15 дақиқалик жарроҳлик амалиёти 2 соатлик оғир амалиётга айланиши мумкин. Чунки чурра тешигида қисилиб қолган аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилиб, асаб толалари эзилиши туфайли аъзолар ҳаётийлиги сўниб, йиринглай бошлайди, бемор бунда кучли оғриқ ҳис этади. Чурра хуружида оғриқ давомий бўлиб, бемор шок ҳолатига тушиб қолади. Шошилинч жарроҳлик амалиётигина бемор ҳаётини сақлаб қолади.

Бундай ҳолларда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин эмас:

- зах ва елвизакли жойларда турмасликка ҳаракат қилинг;

- тана вазнингизни назорат қилинг, семирманг;

- бел ва қорин мушакларини мустаҳкамлайдиган гимнастика (масалан, сузиш) билан шуғулланинг;

- ўтирган ҳолда ишласангиз, ҳар соатда 10 дақиқа туриб юринг;

- юрганда, ўтирганда ҳам қаддингизни тўғри тутинг;

- қаттиқ матрас устида ухлашга одатланинг;

- ётган ҳолда китоб ўқимаслик ва телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг;

- оғир кўтарманг, кескин ҳаракатлардан тийилинг.

- вибромассаж мумкин эмас, чунки унинг кучи жуда юқори.

- чурра бор жойни қаттиқ ишқаламаслик лозим. Асаб толаларини сиқиб қўйиш хавфи бор.

- вертикал ҳолатда туриб, турли машқлар бажариш ҳам зарарли. Мушакларни зўриқтириш мумкин.

- ўз билганингизча массаж қилманг!

- ҳар доим оғриқ қолдирувчи маз суртиб ишқалаш ҳам мумкин эмас!

Касаллик уч босқичда кечади, маслаҳатимиз касаллик белгилари кузатилиши билан шифокорга мурожаат этинг :

Хасталикнинг биринчи босқичида чурра ўлчами 2-3 мм. бўлади. Умуртқа бўйлаб қаттиқ оғриқ беради. Иккинчи босқичида бу хасталик доимий оғриқ билан характерланади. Ўлчами 8-15 мм. бўлади. Учинчи босқичда оғриқ ўта кучли бўлиб, асаб тизимига ҳам таъсир этади. Беморни юра олмаслик даражасига келтиради.

Дилором НОРМАТОВА,

АДТИ ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди