Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№34, 18.08.2016

МУЛОҲАЗА

САЛОМАТЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Саломатлик - энг катта бойлик эканини инсон ёши ўтиб борган сари теранроқ ҳис қилиб бораркан. Маҳалламизда кайвони онахон яшайди. Серфарзанд, сердавлат. Юз билан юзлашганига қарамай, ҳамон тетик, бардам. Уларнинг ёнларига кўп кираман. Узоқ суҳбатлашиб ўтирамиз. Мен ҳам фарзандларим, набираларимнинг соғлиги ҳақида қайғуриб, улардан маслаҳат сўрайман. Онахон "Саломатлик ўз қўлимизда, меҳнат, ҳаракат ва кўнгил хотиржамлигида" дейди.

Дарҳақиқат, онахон ҳақ. Ёшим элликдан ошди. Шукрки, саломатлигим у қадар безовта қилмайди. Чунки ҳаракатдан, меҳнатдан куч оламан. Биринчи навбатда тозаликка, саришталикка эътибор бераман. Буюк табиб Ибн Синонинг "Чанг ва ғубор бўлмаганда эди, инсон минг йил яшаган бўларди" деган фикрларига амал қилишга интиламан. Чунки чанг орқали организмга турли инфекциялар тушиши ва улар касаллик чақириши мумкин. Озода жойда соғлик ҳам, ободлик ҳам бўлаверади.

Меҳнат инсонни чиниқтиради. Чиниққан тана эса касалликларга, толиқишга қарши тура олади. Шунинг учун ҳам ҳозиргача ва бундан кейин ҳам кучим етганича жисмоний меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. Ахир инсон ўз саломатлиги учун ўзи қайғуриши керак. Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши эканини ҳар бир киши ҳамиша ёдда тутиши лозим.

Ўғилхон ХАЛИЛОВА,уй бекаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди