Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 25.08.2016

ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС

Болалигимдан тикувчиликка бўлган қизиқиш мени асло тарк этмайди. Йиллар ўтгани сайин мендаги ана шу қизиқиш аниқ мақсадга айланди. Қўли гул чеварлардан тикувчиликнинг сир-асрорларини пухта ўргандим ва мазкур йўналишда ўз ишимни йўлга қўйдим.

Дастлаб ўз хонадонимда цех очиб, бир нечта шогирдлар кўмагида аёлларнинг турли либослари, пардалар тикишни йўлга қўйдик. Маҳсулотларимиз сифатига ва бежиримлигига алоҳида эътибор қаратдик. Натижада харидорларимиз кўпайди, ишлаб чиқариш ҳажми ортди.

Ўша йиллардаёқ менда тадбиркорлик йўналишида фаолият юритиш истаги пайдо бўлганди. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифимни турмуш ўртоғим Ашурбек ака қўллаб-қувватлади. Бу борада ёрдамини аямаслигини айтди. 2015 йилда ҳудудимиздаги бўш турган бинодан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендерда қатнашиб, ғолиб чиқдик. Яъни, 300 миллион сўм инвестиция киритиш ва 18 та янги ишчи ўрни яратиш шарти билан олинган бино таъмирланди, янги дастгоҳлар ўрнатилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Аста-секин ишларимиз юришиб кетди, доимий мижозларга эга бўлдик. Айни кунга келиб корхонамизда 20 нафардан ортиқ йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Улардан 5 нафари жорий йилда шаҳримиздаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшлардир.

Инсон мақсадлари сари астойдил интилса, албатта, уларга эришишига ўз фаолиятим давомида амин бўляпман. Бугун тайёрлаётган маҳсулотларимиз ички бозорда анча харидоргир. Ўтган 2015 йилда 240 миллион сўмлик маҳсулот сотишга эришган бўлсак, жорий йилдаги кўрсаткичларимиз бундан-да юқори бўлади. Шу ўринда ишчиларимизнинг бажараётган вазифасига масъулият билан ёндашишлари, маҳсулотларнинг сифати ва бежиримлигига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ютуқларимизнинг муҳим омили бўлмоқда.

Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон рағбатсиз қолмаслигига кўп бор ишонч ҳосил қилганман. "Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси - 2015" республика кўрик-танловининг республика босқичида 2- даражали диплом билан тақдирландим. Жорий йилда "Ташаббус - 2016" кўрик-танловининг шаҳар босқичида "Энг яхши тадбиркор аёл" номинацияси ғолиби бўлдим. Шунингдек, Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят бўлимининг "Ташаккурнома"си билан тақдирланганим меҳнатларим самараси, фаолиятимга берилаётган баҳо деб биламан.

Фаолиятимда мени ҳар қадамда қўллаб тургувчи турмуш ўртоғим, фарзандларим, яқинларим меҳридан куч олиб ишлайман. Назаримда бугунги кун ўзбек аёли нафақат оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбияси, меҳру муҳаббатда, саришталикда, балки интилиш, изланиш ва тадбиркорликда ҳам ҳамиша фаол бўлиши керак.

Санобархон РАҲИМОВА,

Хонобод шаҳридаги "Мухлис текстил" МЧЖ раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди