Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 25.08.2016

АЁЛЛАР ГЎЗАЛ БЎЛИШГА МУНОСИБ

Оламда гўзалликдан бебаҳра аёлнинг ўзи йўқ. Аёл ўзига вақт ажрата билиши керак, холос. Болалигимдан тадбиркор бўламан, гўзаллик салони очиб, опа-сингилларимизнинг янада чиройли бўлишлари учун хизмат қиламан, дея астойдил ният қилардим. Мактабни тамомлагач, шаҳримиздаги малакали косметолог Жамилахон Аҳмедовадан замонавий пардоз усулларини мукаммал ўрганишга ҳаракат қилдим. Кейинроқ пойтахтдаги "Шарм" гўзаллик салонида малака ошириб қайтдим.

2002 йилда шаҳар ҳокимлиги кўмаги билан шаҳар марказида бўш турган бинони ижарага олиб, "Эркиной" гўзаллик салонини ташкил этдим. Ҳозирда 6 нафар қизларни иш билан таъминлаб, улар билан бирга шаҳримиз хотин-қизларининг гўзал ва ораста бўлишлари учун хизмат кўрсатяпмиз. Жорий йилда фаолиятимни янада кенгайтириб, қиз-аёллар либослари сотувини ҳам йўлга қўйдим.

Аёл нимага интилса, эзгулик билан қадам ташласа, мақсадларига, албатта, етишини бугун фаолиятим давомида ҳис қиляпман. Дунёдаги барча аёл гўзал бўлишга, эъзоз топишга муносиб. Биз уларга хизмат кўрсатаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Эркиной АБЖАЛИЛОВА,

Хонобод шаҳридаги "Эркиной" гўзаллик салони раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди