Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 25.08.2016

Иқтидорли ёшларимиз

ҒАЛАБА КАЛИТИ - ИЗЛАНИШДА

Мустақил тараққиёт йилларида юртимизда ёш авлодни маънан ва жисмонан соғлом, юксак маънавиятли, баркамол вояга етказиш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, болада ялт этган истеъдодни кўра билиш ва рағбатлантириш, аввало, оиладан бошланиши керак. Пахтаобод тумани, Пахтакор қишлоғи, Қорақўрғон маҳалласида яшовчи спортсевар Абдуғофуровлар оиласида бу масалага алоҳида эътибор қаратилади.

Шахмат устаси сифатида йилдан йилга ўз маҳоратини ошириб келаётган Феруза Абдуғофурова 2002 йилда ушбу оилада дунёга келди. У болалигиданоқ шахматга астойдил меҳр қўйди, 4 ёшидан бошлаб шахмат билан астойдил шуғуллана бошлади. Бу йўлда унга онаси Моҳидил Каримова илк сабоқларни берди ва шу кунга қадар қизининг интилишларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Феруза Абдуғофурова тумандаги 20- умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида ўқиб юрган кезларидаёқ шахмат бўйича ўтказилган туман, вилоят миқёсидаги беллашувларда иштирок этиб, юқори натижалар кўрсатди. 2007 йилда илк бор Андижон шаҳрида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 10 ёшгача болалар ўртасида ўтказилган вилоят шахмат турнирида фахрли 2- ўринни эгаллади. Бу ютуқ унинг кейинги ғалабаларига дебоча бўлди. Мана бир неча йилдирки, Феруза 10-12 ёшгача қизлар ўртасидаги вилоят биринчилиги мусобақаларида ғолибликни қўлдан бермай келмоқда.

- Қизимда спортга, хусусан, шахматга бўлган қизиқишининг кучли бўлишида оиламиздаги муҳит муҳим аҳамият касб этади, - дейди Ферузанинг ҳам устози, ҳам онаси Моҳидил Каримова. - Ундаги қизиқиш аста-секин иқтидорга айланди. Мактабдаги шахмат беллашувларида чархланди, кейинроқ туман ва вилоят чемпионатларида дадил иштирок этди. Эндиликда у республика мусобақаларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда. Фарзанднинг ютуғи она учун катта бахт. Бироқ у юксак марраларни забт этгани сари она шунчалик фахрланавераркан.

Моҳидил опа қизи Ферузага ҳар гал мусобақалар олдидан фикрни бир жойга жамлашни, шахматдаги биттагини юриш ҳам ўйинни ҳал қилиши мумкинлигини кўп таъкидлайди. Бу борада Феруза ҳам ақлий ўйин бўлган шахмат математика билан боғлиқ эканлигини яхши билади. Шу боис ҳам ҳар бир юришдан аввал ҳолатни чуқур мушоҳада қилишга, тўғри йўлни танлашга ҳаракат қилади.

- Шахматда маҳорат, малака ва тажриба қанчалик юқори бўлса, ютиш имконияти шунчалик кўпроқ бўлишини кўп кузатдим.- дейди Феруза. - Шу боис ҳам ўз устимда тинимсиз ишлайман. Онамдан шахматнинг техникаси, ўзига хос, нозик жиҳатларини пухта ўрганишга ҳаракат қиламан. Мақсадим, етук шахматчи бўлиб, келгусида Осиё, жаҳон чемпионатларида, халқаро турнирларда ғолиб бўлиб, юртимиз шуҳратини янада оширишга ҳисса қўшишдир.

Спортнинг шахмат тури бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси Феруза Абдуғофурова ўтган ҳафта мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланиб Сурхондарё вилоятида ўтказилган республика шахмат турнирида иштирок этиб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Айни кунларда эса у 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ноябрь ойида бўлиб ўтадиган вилоят чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳа, ёш, истеъдодли Феруза хали кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлиб, ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсата олади. Ишонамизки, у келгусида юртимиз шахмат юлдузларидан бирига айланади. Ана шу йўлда унга омадлар тилаб қоламиз.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди