Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№35, 25.08.2016

Ораста, оқила ва фаол қизлар сафи кенгаймоқда

Мамлакатимизда хотин-қизларларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Опа-сингилларимизга яратиб берилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли улар ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳада фаоллик кўрсатишмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, умутаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олаётган қизларни пухта билим олишлари, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш, уларни халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда таълим муассасаларида, маҳаллаларда ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, "Ораста қизлар" тўгараклари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида Андижон вилоятида илғор тажрибалар шаклланган.

Айни кунда вилоятда 1 минг 700 дан зиёд ана шундай тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларга 120 минг нафарга яқин қизлар жалб этилган. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Натижада намунали фаолият кўрсатаётган тўгараклар сони, фаол ва ораста қизлар сафи ортиб бормоқда.

- Қизларимизни фаоллигини ошириш, мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларда оилавий ҳаёт кўникмаларини шакллантиришда "Ораста қизлар" тўгараклар фаолияти муҳим рол ўйнамоқда, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Тўгаракларда талаба ва ўқувчи қизларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш ҳамда оилавий ҳаётга тайёргарлик борасидаги билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Дарҳақиқат, вилоятдаги 741 умумтаълим мактаби, 129 академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгаракларида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган мавзулар асосда машғулотлар олиб борилмоқда. Яъни, "Қизларга миллий урф-одат ва қадриятларга мос муомала маданиятини сингдириш, ўзбекона либосларнинг замонавий шаклларини тарғиб қилиш", "Муомала. Либос ва Биз", "Муносиб касб эгаллаш – қиз бола бахти, саодатининг асоси", "Ватан бўлмас Ватандан ташқарида...", "Маънавият оиладан бошланади", "Ёшлар, "Оммавий маданият" ва интернет" сингари долзарб мавзуларда ҳафталик машғулотлар ўтказилди.

Вилоятдаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 129 "Ораста қизлар" тўгаракларига қарийб 50 мингга яқин ўқувчи қизлар жалб этилган. Ушбу тўгаракларлардаги машғулотлар доирасида Марҳамат қурилиш ва индустрия коллежида "Ўқувчи қизларни эрта турмушга чиқишларини салбий оқибатлари ва бу ҳолатни олдини олиш борасида ота-оналарнинг вазифалари" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда прокуратура, ИИБ, соғлиқни сақлаш, ФХДЁ ва МФЙлари вакиллари ҳамда таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.

Бундан ташқари, вилоятдаги барча таълим муассасаларида вилоят, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ, тиббиёт бирлашмалари, маънавият-тарғибот марказлари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлимлари ҳамда ота-оналар ҳамкорлигида тўгараклар фаолияти намунали йўлга қўйилган. Хусусан, шифокорлар, ҳуқуқшунослар, эл ҳурматини қозонган нуроний онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирокидаги "Қизларда нафосат тарбияси", "Саломатлик – туман бойлик", "Қиз боланинг бурч ва масъулияти", "Ҳаё – қиз боланинг либоси", "Эрта турмушнинг салбий оқибатлари", "Ҳуқуқ билимдонлари", "Соғлом турмуш – соғлом келажак" сингари қатор мавзуларда ўтказилаётган тадбир ва учрашувлар қизларнинг маънавиятини, ҳуқуқий, тиббий, одоб-ахлоқ борасидаги билим, тушунча ва саводхонлигини юксалтиришда муҳим роль ўйнамоқда. Бундан ташқари, ўтказилаётган турли байрам тадбирлари, танловлар, спорт мусобақаларида тўгарак аъзоларининг ташкилотчилиги, фаол иштироки ва ғолиблар сафидан ўрин олаётганликлари эътиборга молик.

Айниқса, тўгарак гуруҳлари етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.

- Тўгарак фаолияти доирасида ўтказиладиган машғулот ва тадбирларга лицейимиздаги барча қизлар жалб этилади, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси, "Ораста қизлар" тўгарагининг гуруҳ етакчиси Гулшода Қўлдошева. – Ўтказилаётган тўгарак машғулотлари бизни мустақил ҳаётга тайёрланиш борасидаги билимларимизни янада бойитмоқда.

Қатор таълим муассасалари ва маҳаллаларда "Ораста қизлар" давраси тўгараги фаолиятини такомиллаштириш, олиб борилаётган ишлар, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича мунтазам семинар, турли тадбир ва танловлар ўтказиб борилаётганлиги мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширмоқда. Айниқса, тўгараклар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган "Ораста қизлар" форуми фаол ва истеъдодли қизлар сафини кенгайтиришга, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Март ойида туман ва шаҳарларда, апрель ойида вилоят миқёсида "Маҳалланинг энг ораста қизи" форуми ўтказилди. Мазкур тадбирнинг қуйи, яъни фуқаролар йиғинлари босқичларида 12 минг, шаҳар, туман босқичларида 1500 нафардан ортиқ қизлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида ҳар бир шаҳар ва тумандан белгиланган йўриқнома асосида 15 нафардан жами 255 нафар тўгарак аъзолари иштирок этдилар.

"Истиқлол юлдузлари" деб номланган вилоятимиз жамоаси сентябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Маҳалланинг энг ораста қизлари" республика анжуманида иштирок этади.

Олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар қизларимизнинг фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтиришга, қалбларида истиқлол ғояларига, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Умуман, "Ораста қизлар" тўгараклари фаолияти катта ҳаёт остонасида турган қизлар учун ибрат ва тажриба мактаби вазифасини ўтамоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди