Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№36, 01.09.2016

БИЗНИНГ СУҲБАТ

ЎТ ПУФАГИДАГИ ТОШНИ ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ?

Кейинги пайтларда "ўт пуфагимни операция йўли билан олдириб ташладим", дегувчи инсонларни кўп учратаяпмиз. Ўт пуфаги "қийшайганда" операция қилдириш шартми? Ўт қопи организм учун қандай вазифани бажаради? Сафро дегани нима? Ана шу саволларга жавоб топиш мақсадида Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси гастроэнтерология бўлими шифокори, доцент Дилмурод Солиевга мурожаат қилдик.

- Энг аввало, ўт қопи физиологияси ҳақида тушунча бериб ўтсангиз?

- Ўт пуфаги, ҳаёт учун муҳим орган ҳисобланиб, у жигар билан узвий боғлиқликда бўлади. Ўт қопи ошқозон ости бези ферментларини фаоллаштиради, модда алмашинувида иштирок этади. У ёғли овқатнинг парчаланишига ёрдам берувчи "сафро" деган аччиқ кўкимтир суюқлик тўплайди. Бу касалликнинг аломатлари шундай: қорин соҳасида, қовурға остида қаттиқ оғриқ пайдо қилади, баъзида оғриқ юқорига чиқиб, ўнг куракгача боради.

- Сафро қандай вазифани бажаради?

- Сафро ёғли таомлар истеъмол қилганимизда ёғларни парчалаш хусусиятига эга, бундан ташқари, ошқозон ости бези ферментларини ўн икки бармоқли ичакка яқинлаштириб, оқсилларнинг парчаланишига ёрдам беради. Сафронинг таркиби: билирубин - ўт кислоталари, сув, тузлардан ташкил топган. Билирубин эритроцитлардан, яъни, қизил қон таначаларининг парчаланишидан ҳосил бўлади. Биливездин жигар ҳужайралари глиекурон кислотаси билан боғланиб, билирубинни ташкил қилади. Бу қон таначаларининг ҳар 120 кунда талоқда парчаланиб туради. Ўт пуфаги девори яллиғланганда, девори икки баравар қалинлашади.

- Кўпчилик ўт пуфагида тош борлигини билмайди, фақат оғриқ пайдо бўлгандагина шифокорга мурожаат қиладилар. Бу нарсани олдиндан билиш ва олдини олиш мумкинми?

- Инсонларнинг йигирма фоизи ўт қопида тош борлигини билмайди. Оғриқ бермаганлиги учун юраверади. Айрим ҳолатларда оғриқ бўлганида жигарим оғрияпти, деб шикоят қилади. Аслида бу пайтда беморнинг жигари оғримаётган бўлади. 40-50 ёшдан кейин бемор шифокор ҳузурига келиб, "шу жойимда совуқ сезаяпман" дейди. Аслида бемор кўрикдан ўтганида кўпроқ остеохондроз безовта қилаётганлиги ва оғриқ бераётганлиги аниқланади. Айрим ҳолларда ўт қопидаги тош олиб ташланса-да, оғриқ беморни тарк этмайди. Чунки уни умуртқа поғонасидаги ўзгариш - остеохондроз безовта қилиб, оғриқ ўқтин-ўқтин безовта қилаверади. Оғир нарса кўтарганимизда умуртқа поғонамиз қийшаяди. "Остеохондроз" дегани умуртқалар орасидаги дискни дегенератив ўзгаришлари натижасида ҳосил бўладиган жараёндир. Бундай вазият юзага келмаслиги учун кишилар бир йилда камида бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриши лозим.

- Бемор шикоят қилиб келганида қандай чоралар қўлланилади?

- Бемор, энг аввало, текширувлардан ўтказилади. Бу тош билан боғлиқми ёки умуртқа поғонаси билан? Яллиғланиш процесси бўладиган бўлса УТТда текшириб кўрилади. Бу ҳолатда биринчидан, ўт қопида димланиш ҳосил бўлади, иккинчидан, ўт девори қалинлашади, булар ўт қопида тош пайдо бўлиши ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчидан, инфеция тушади, инфекция тушиши натижасида ўт қопининг шиллиқ қаватида эпителетлари секин-аста қипиқланиб туша бошлайди. Димланиш ҳолатлари пайдо бўлгандан кейин калоид ҳолатлари бузилади. Тузлар чўкиши натижасида тош ҳосил бўлади. Бу тошлар ҳар хил кўринишда бўлиши, ўт қопида 1200 тагача тош бўлиши мумкин. Айрим тошлар борки, ҳатто болғача билан уриб ҳам майдалаб бўлмайди.

- Ўт пуфаги касаллиги келиб чиқишининг сабаблари қандай?

- Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш пайтида ўт суюқликни 12 бармоқли ичакка ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари пала-партиш овқатланиш, рационда ёғли таомларнинг кўплиги, овқатлангандан кейинги кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши таъсирида келиб чиқади. Ўт пуфагида ўт йиғилгандан кейин ўт пуфаги деворлари таранглашиб, қон айланиши бузилади, натижада организмда яллиғланиш пайдо бўлади.

- Ўт пуфаги операция қилиб олиб ташланган бемор нималарга риоя қилиши зарур?

- Ўт пуфаги олиб ташланган бемор операциядан кейин бир ой мобайнида парҳезга амал қилиши зарур. Ўт қопи бу - резервуар, яъни қўшимча қисм. Беморнинг ўт қопи олиб ташлансада, аввалгидек турмуш тарзини кечираверади. Озиш ёки тўлишиб кетиш бунга боғлиқ жараён эмас. Ёғли таомлар истеъмол қилинганида ўт йўли қисқариб, сафро ўн икки бармоқли ичакка тушади. Ўт йўлида 10мл. гача сафро туради. Агар ўт қопида тош бўлса, "дюбаж" асло мумкин эмас. Агар ўт қопида қийшайиш бўлса, ёғли таомларни камроқ истеъмол қилган маъқул. Амалиётда ўт қопи касаллиги билан оғриганларнинг аксариятини аёллар ташкил этади.

- Ўт пуфаги оғриқлари тўсатдан безовта қиладими ёки аввалдан ўқтин-ўқтин оғриқ берадими?

- Тўсатдан қаттиқ оғриқ бериши мумкин. Бемор шифокор ҳузурига келганида бир неча йилдан бери шу жойимда озгина оғриқ бўлиб турарди, деб шикоят қилиши мумкин. Майда тошлар тиқилгандан кейин ўт қопи яллиғланиб шишади, йиринглайди, бундай ҳолатларда жарроҳлик ёки лапароскопик йўллар билан операция қилинади. Айрим касаллар юрагим санчиб қолди, деб шифокор ҳузурига боради ва ЭКГ да ўзгариш аниқланмайди. Аслида уни ўт қопидаги тошлар безовта қилаётган бўлади. 72 соат ичида яллиғланиш процесси безовта қилиб оғриқ тўхтамаса, бемор операция қилинади.

- Қайси ҳолатларда бемор операция қилинмайди?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор операция қилинади, ҳатто юраги инфаркт жараёнидан ўтган бўлса ҳам. Чунки беморга азоб бераётган оғриқни тўхтатиш учун ўт қопидаги тош олиб ташланади. Бўлмаса беморнинг ҳаёти хавф остида қолади.

Суҳбатдош: Минурахон БОЗОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди