Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№36, 01.09.2016

Савол-жавоб

ТИББИЙ КЎРИК МУҲИММИ?

"Ёшим 22 да. Уч ойлик фарзандим бор. Туғруқдан кейин менга гинеколог ҳар йили 2 марта тиббий кўрикдан ўтиб туришим зарурлигини айтди. Агар ҳеч қандай безовталик сезмасам ҳам гинеколог текширувидан ўтишим барибир шартми?

Нодира Салоҳиддинова,

Пахтаобод тумани".

Ушбу саволга Андижон шаҳридаги 2- туғруқ комплекси шифокори, гинеколог Дилобар Ёқубова жавоб беради:

- Ҳозирда сизнинг ёшингиз туғиш ёши даврига тўғри келади. Бу пайтда аёлда гормонал бузилишлар, тухумдонларда киста, бачадонда ўсимталар, кўкрак ва қалқонсимон безларда ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Чунки аёлларнинг репродуктив тизими тинимсиз ишлайди. Аслида ҳайз бошланишидан тугагунича бўлган вақт икки даврдан иборат. Яъни уруғ етилиб, 10-20 кун ичида овуляция содир бўлади, аниқроғи, уруғ ёрилади.

Айнан шу даврларда ташқи муҳит, асаб тизими билан боғлиқ ўзгаришлар, зарарли одатлар ёки бошқа аъзолар учун мунтазам ичилаётган дори препаратлари репродуктив тизимни зарарлаши мумкин. Шу билан бирга, миома, киста, ўсимталар ёки бирор ўзгаришлар ҳайзнинг бузилишига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Шу боис безовталик сезмасангиз, текширувга бориш шарт эмас. Аммо ўз саломатлигингиз ҳақида қайғурсангиз фойдадан холи бўлмайди. Ҳеч қандай безовталик сезилмаса-да, йилда икки марта гинеколог кўригида бўлиб, керакли текширувлардан ўтиб туринг. Шунда узоқ ва соғлом ҳаёт кечиришингиз мумкин.

Агар ўзингизда юқорида санаб ўтилган муаммолардан бирини сезсангиз, шифокор айтган вақтда текширувга боришингиз шарт. Чунки мунтазам кузатувлар орқали муаммонинг кучайиб кетмаслиги назорат қилинади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди