ЯНГИ ЙИЛ қУТЛОВИ
Муҳтарама опа-сингиллар, меҳрибон онахонлар, азиз ҳамюртлар! Сизларни кириб келаётган Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуси билан - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" - деб номланган Янги - 2011 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Янги йил барчангизга қувонч, бахт-саодат, улкан ютуқлар олиб келсин. Юртимиз ва халқимиз учун янада баракали, барқарор тинчлик ва юксалиш йили бўлсин.
Ҳаммамизга яхши маълумки, юртимизда халқ хўжалигининг барча жабҳаларида, айниқса, хотин-қизларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ишонч билан айта оламанки, ана шундай хайрли ишлар кўлами, ютуқларимиз салмоғғи янги йилда янада ортиши Сиз азизларнинг фаоллигингизга, ғғайрат ва шижоатингизга бевосита боғғлиқдир.
Янги - 2011 йил ҳар бир хонадонга шодлик, файзу барака келтирадиган, одамларимиз ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайдиган, бир сўз билан айтганда халқимиз, хотин-қизларимиз учун хайрли йиллардан бири бўлсин.
Азиз опа-сингиллар! Бугунги шодиёна кунда барчангизга энг аввало тани сиҳатлик, узоқ умр, оилангизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда омадлар тилайман.
Янги йилингиз қутлуғғ бўлсин!
Н.К. ЯқУБОВА, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят
хотин-қизлар қўмитаси раиси.
|