Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ЯНГИ ЙИЛ қАЕРДА, қАНДАЙ КУТИЛАДИ?

ШОТЛАНДИЯ. Янги йил кечасида одамлар эшикка термулиб турадилар. қора сочли киши келиб: "Бу хонадоннинг қозони ҳамиша қайнаб турсин", деб бир парча кўмир ташлаб кетади.

ВЕНГРИЯДА Янги йил дастурхони жуда чиройли безатилади. Аммо, парранда гўшти қўйилмайди. Чунки парранданинг қаноти бор. Парранда учиб кетса, хонадон бахтини кўтариб кетади, деб ирим қилишади.

ЯПОНЛАР эски йилнинг охирги куни улар ҳамма идишлардаги сувни тўкиб ташлайдилар ва булоқдан янги сув олиб келиб, кутиб ўтирадилар. Эски йил тугаб, қўнғғироқлар бонг ургач, катта-ю, кичик булоқ сувига ташланади. Улар эски йилдаги гуноҳларини ювишади. Сўнгра тўкин дастурхон атрофига ўтирадилар.

ҲИНДИСТОН. Янги йил куни одамлар маҳалла ва кўчаларни гул билан тўлдиришади. Ривоятда айтилишича, шу куни энг адолатли подшоҳ Махабали келиб, фуқароларга ризқ-насиба улашаркан.

ВЪЕТНАМда Янги йил кечаси дўстларга янги шафтоли новдаси совғға қилиш ва улар билан гулхан атрофида мириқиб суҳбатлашиб ўтириш одат тусига кирган.

ЭРОН.Бу ерда Янги йил март охирларида нишонланади.Байрам шаҳар ва қишлоқларда тўп ҳамда бошқа қуроллардан ўқ узиш билан кутиб олинади. Ўша пайтда Янги йил столи атрофидаги кишиларнинг ҳаммаси қўлида кумуш танга ушлаб туришади.

ГВИНЕЯда Янги йилнинг биринчи кунида фил етаклаб юришади. Чунки бу давлатда филлар саломатлик ва тинчлик рамзи саналади.

СУДАН аҳолиси Янги йил кечаси бахт рамзи сифатида бир-бирларига кўк ёнғғоқ улашадилар. Ҳар бир кунимиз тўкин-сочин бўлсин, деган ниятда кўчаларга ҳам ёнғғоқ сочадилар.

ИТАЛИЯ. Янги йил кечаси Италияда эҳтиёт бўлиб юриш маъқулроқдир. Нимагаки, италияликлар уйларидаги яроқсиз буюмларни худди шу пайтда деразадан кўчага улоқтиришади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди