Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

ОИЛА - БАХТ қЎРҒОНИ

Янги йил бўсағғасида вилоятимизда хайрли ва ибратли

тадбир бўлиб ўтди.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамғғармаси ҳамкорлигида 18 жуфт келин-куёвларнинг тўйи ўтказилди.

Ушбу тантана келин-куёвларнинг З.М.Бобур ҳайкали пойига гул қўйишидан бошланди. Андижон - Олтинкўл магистраль йўлига яхши ниятлар билан кўчатлар ўтқазилди.

Шундан сўнг келин-куёвлар Ёшлар марказига таклиф этилдилар. Уларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова қизғғин қутлади.

Келин-куёвлар барчанинг гувоҳлигида бир вақтнинг ўзида ҳам қонуний, ҳам шаърий никоҳдан ўтдилар. Никоҳ гувоҳномасини Андижон тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Барнохон Расулова, шаърий никоҳномасини Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллиги раҳбари, вилоят бош имом хатиби Нуриддин ҳожи Ҳолиқназаровлар топширдилар.

Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғғармаси раисининг ўринбосари Рустамжон Шералиев ҳамда жам-ғғарма вилоят бўлимининг раиси Икромжон Валиевлар оила муқаддаслиги ҳақида гапириб, келин-куёвларга бахт тиладилар.

Гавҳархон Тожибоеванинг "Келин саломи", келинларнинг тўйхонадагиларга таъзими йиғғилганларни тўлқинлантириб юборди.

Куй-қўшиқлар рақсларга уланди. Ҳомий ташкилотлар томонидан келин-куёвларга қимматбаҳо совғғалар топширилди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди