Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№1 дан: 01.01.2011

АЁЛ ТАДБИРКОР БЎЛСА...

2010 йил - "Баркамол авлод йили" нафақат республикамизда, балки бизнинг туманимизда ҳам самарали якунланди, десак муболағға бўлмайди. Чунки бу йилда аёллар ва болалар саломатлиги ҳукуматимизнинг биринчи галдаги вазифасига айланди. Сабаби, она соғғлом бўлсагина соғғ-лом фарзандни дунёга келтиради. Бола соғғлом бўлса, келажаги порлоқ бўлиши муқаррар.

Бўз туман хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолияти доирасида хотин-қизлар саломатлиги, бола парвариши, ёлғғиз оналик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қатор тадбирлар ўтказмоқда.

Мисол учун, сўнгги ойларда туманда ўтказилган тадбирларни олайлик. "Гузар" маҳалла фуқаролар йиғғинида жиноятчиликнинг олдини олиш, туман ҳокимлигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғғлом бола туғғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳамда Бўз педагогика коллежида "Ёш оила қурувчилар" ўқув машғғулоти, Холдевонбек МФЙда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш кўчма йиғғилиши ўтказилди. Шунингдек, М. Жалолов маҳалла фуқаролар йиғғинида ҳунарманд аёллар билан давра суҳбати ҳамда "Гулистон" МФЙда тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш борасидаги камчиликлар юзасидан таҳлилий йиғғилиш ўтказилди.

Ушбу тадбирларимизда мутахассислар, маҳалла фаоллари, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

2010 йил давомида 1109 нафар ишсиз аёлни иш билан таъминлаш режалаштирилган эди. Саъй-ҳаракатларимиз туфайли 11 ой ичида 1146 нафар аёлни ишга жойлаштиришга муваффақ бўлдик. Жумладан, 420 нафар аёл кичик корхона ва микрофирмаларга, 611 нафари уй меҳнати, 207 нафари фермер хўжаликларига, 77 нафари ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича аҳоли пунктларига ишга жойлаштирилди.

Куни-кеча туманда "Ўз бизне-сингни ўзинг бошла"деб номланган тадбир ўтказдик. Бу тадбиримиз 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"га бағғишланган бўлиб, унда туман солиқ ва банк муассасалари мутахассислари иштирок этдилар. Улар тадбиркорларнинг саволларига жавоб бердилар.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, туманда фермер, тадбиркор, ҳунарманд аёлларимиз талайгина. Айниқса, ҳунарманд Тўхтахон Тешабоева, Замирахон Шоқосимова, фермерлар Соҳибахон Азизова, Каримахон Маъмурова, тадбиркорлар Азизахон Валихонова, Азизахон Эгамбердиева, Мавжудахон Норалиеваларнинг тинимсиз меҳнат ва изланишлари таҳсинга лойиқ.

Мақсадимиз Янги - 2011 йилда тадбиркор аёлларимизга янада кўпроқ эътибор қаратиш, кичик бизнес бўйича иш бошловчиларга шароит яратиб бериш. Янги йилда кўплаб тадбиркор ва ишбилармонлар бўй кўрсатади, деган умиддамиз.

Матлубахон ТЎЙЧИЕВА,

Бўз туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди